Ақлли соатнинг ақлига нима бўлди: фойдаланувчилар Apple Watch 4 устидан шикоят қилишмоқда

  •   Saroy
  •  543
  •  09.10.2018 17:53

Ақлли соатнинг ақлига нима бўлди: фойдаланувчилар Apple Watch 4 устидан шикоят қилишмоқда

Маълум бўлишича  Apple ақлли соатлари ёзги вақтни қайта ишлай олмаяпти (DST) — бу ҳолат  7 октябрда ёзги вақтга ўтишга одатланган Австралия мамлакатида кузатилди. Фойдаланувчиларнинг аниқлашича, уларнинг гаджетлари Infograph Activity’даги хато туфайли юкланишнинг адоқсиз циклида осилиб қолган. Тизим кундузги фаол пайтда сарф қилинган калория миқдорини ҳисоблаётганда, тўсатдан йўқолиб қолган соат уни  чалғитиб юборяпти, чамаси.

ЎҚИНГ:Илк суратлари билан танишинг: Huawei Watch GT ақлли соати ва Huawei Band 3e браслети

Фойдаланувчилар хато ўзи тўғриланиши учун ёки кейинги кунни кутиб туриши керак, ёки iPhone ёрдамида нимадир қилиш керак бўлади. Кўплаб бошқа мамлакатларда ёзги вақтга ўтиш сал кейинроқ бўлади:  Европада ой охирида, АҚШда  4 ноябрда, шу боис  Apple’да хатони тўғрилаш учун вақт етарли. Масалан Россияда ва бошқа бир қанча мамлакатларда ёзги вақтга ўтиш умуман бекор қилинган.

Шуни ҳам эслатиб ўтиш лозимки, вақтни қайта ишлашдаги хато кенг тарқалган  iOS багларидан бири ҳисобланади: Европада тизимнинг айрим версияларида будильник ишламай қолди, ҳатто бир марта Янги йилда у умуман ишламаган, ўрнатилган тақвим иловасида эса вақт нотўғри акс этиб қолди.

ЎҚИНГ:Apple Watch Series 4 Nike+ савдога чиқди: спортчилар ва югуришни яхши кўрадиганлар учун ақлли соат