АҚШ армияси рақамли таҳдидлардан ишончли ҳимояланмаган

  •   Saroy
  •  696
  •  13.10.2018 15:30

АҚШ армияси рақамли таҳдидлардан ишончли ҳимояланмаган

АҚШ  бюджет-назорат бўйича бош бошқармасининг маълум қилишича,  «Мамлакат қуроллари тизимининг бутун бошли авлоди» амалда киберҳужумдан ҳимояланмаган.

АҚШ қуролли кучларининг киберхавфсизлиги масалаларини ўрганиш натижасида шу нарса маълум бўлдики, бу борада  кўп муаммолар тўпланиб қолган. GAO мутахассислари (АҚШ бюджет-назорат бош  бошқармаси) текширув натижалари ҳақида ҳисобот ёзар экан, АҚШ қуролларини бузиб кириш жуда осон деб хулоса чиқаришди. Ташкилот мутахассислари мунтазам равишда қурол-яроғларнинг барча тизимида жиддий камчиллик мавжудлигини  аниқладилар. қуроллар текшириш вақтида ишлаб чиқариш жараёнида бўлган.

ЎҚИНГ:Пулдан ҳам муҳим нарсалар бор: Google Пентагоннинг 10 миллиард долларидан воз кечди

Қайси тоифадаги қуроллар бузиб қиришга мойиллигини GAO мутахассислари ошкор этмаган. Аммо текшириш натижаларининг гувоҳлик беришича, муаммоларни бартараф қилиш чоралари кечиктирилмай қилиниши керак. Масалан, қуроллардан бирининг интеллектуал тизимига кириш учун тегишли бўлган парол 10 сонияда топилди, бошқаси эса шунчаки сканерлаштириш ёрдамида очилди.

2018 йилда ҳарбий бюджети 700 миллиард бўлган мамлакат учун бу асло  кечириб бўлмайдиган ҳол ҳисобланади, дейди тафтишчилар. Хакерлар ҳатто ядро қуролларини бошқариш тизимини ҳам бузиб кириши мумкин. Бироқ GAO мутахассислари афсус билан шуни таъкидлашмоқдаки, мамлакат мудофаа вазирлиги раҳбарияти муамонинг чуқурлашиб кетганини унчалик ҳам англаб етмаяптилар.

ЎҚИНГ:Снайпер кўринмайдими? Америка армияси янги камуфляжни синаб кўрмоқда

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!