АҚШ армиясида ишлаган муҳандис «машиналар қўзғолони»дан хавотирда

  •   DiMaX
  •  1525
  •  17.09.2019 10:46

АҚШ армиясида ишлаган муҳандис «машиналар қўзғолони»дан хавотирда

«Терминатор» туркумидаги фильмлардан хабарингиз бор – уларнинг сюжети асосида келажакда роботларнинг, машиналарнинг инсониятга қарши қўзғолон кўтариши ётади. Бироқ айрим олимлар «бу шунчаки фантастика эмас, бориб-бориб шунақа бўлиши ҳам мумкин», деган фикрдалар.

ЎҚИНГ: РОБОТЛАР ИСЁНИ – БУ СИЗГА ФАНТАСТИКА ЭМАС

Жумладан, Google собиқ муҳандиси Лаура Нолан шундан хавотирда: унинг таъкидлашича, янги авлод роботлаштирилган қуролларнинг «хулқи»ни келажакда назоратга олиб бўлмай қолиши мумкин. Нолан ўзи шу соҳа мутахассиси бўлиб, АҚШ армиясидаги пилотсиз жанговар самолётларнинг сунъий идрокка асосланган алгоритми устида ишлаган. Бироқ протест (норозилик) белгиси сифатида ишни тарк этган.

Нолан, айниқса, инсон томонидан эмас, балки компьютер томонидан бошқарилувчи роботлаштирилган қуролларнинг хавфли эканини таъкидламоқда. «Қотил робот»лар олдиндан дастурлаштирилмаган ва тахмин қилиб бўлмайдиган алгоритм бўйича ҳаракат қила олади. Бу эса фожиавий оқибатларга олиб келиши мумкин, дейди муҳандис. У ҳарбий роботларни тақиқлаш кампаниясини қўллаб-қувватлашини билдирган.

ЎҚИНГ: Путин билан кўришган роботни Tesla автопилоти уриб «ўлдирди» (+видео)

Айтиш керакки, сунъий онг (сунъий интеллект, сунъий идрок) қўлланиш соҳаси жуда кўламдор ва афсуски, у ҳарбий техникага ҳам жорий этилмоқда. Бунинг оқибатлари ёмон бўлиши ҳақида

Шунингдек, Terabayt.uz сайтида роботлар билан боғлиқ турли хабарлар эълон қилинган: Саудия фуқаролигини олган роботнинг энди оила қуришни истаган ва сингилли бўлган, шу мамлакатда роботни расман давлат ишига тайинлашган, «севиш учун» махсус робот яратилган.

«Терминатор-2» фильмидаги афсонавий T-1000 каби суюқ робот ишлаб чиқилган, одамсимон робот одамларни йўқ қилишини айтган, Илон Маск одамсимон жанговар робот тақдим этмоқчи. Дубайда робот-полициячи иш бошлайди, Японияда эса таржимон робот талабаларга дарс беради, Россияда банкда робот-коллектор иш бошлаган, Оксфорд университетида эса робот мураккаб кўз жарроҳлиги амалиётини ўтказган...

ЎҚИНГ: Бугун – инсониятга робот танитилган ва робот илк бор қотиллик қилган кун!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!