АҚШ авиациясида нохушлик: F-35 самолётлари парвози номаълум муддатга тўхталди

  •   Saroy
  •  281
  •  27.10.2018 14:20

АҚШ авиациясида нохушлик: F-35 самолётлари парвози номаълум муддатга тўхталди

АҚШ F-35 самолётларининг парвозини вақтинча тўхтатиб қўйди, чунки учар қурилмаларда техник муаммолар аниқланган.  Хабарда айтилишича, қўшма ҳукумат ва соҳавий техник гуруҳ аъзолари аввал аниқланган ёқилғи узатиш тизимидаги нуқсондан ташқари яна иккита камчилликни ҳам аниқлашган.

Техник гуруҳнинг эътиборини иккита муаммоли ёқилғи трубкаси ўзига тортган. Ушбу трубкалар битта таъминотчи томонидан аввал ҳам носоз деб топилган трубкалар технологияси бўйича , ишлаб чиқарилган.
ЎҚИНГ: Беҳуда вақт сарф қилинган: F-35 қирувчи самолётининг жанговар дебюти танқидга учради

F-35B бошқа моделларга қараганда кўпроқ турли режимли парвозларга мўлжалланган. Шу боис, биринчи навбатда ушбу учар аппаратлар текширувга жўнатилади. F-35A ва F-35C самолётлари эса довомий техник хизмат доирасида текширилади.

11 октябрда Пентагон барча F-35 моделларининг парвозини тўхтатиб қўйган эди. Бунга ёнилғи узатиш трубкасида аниқланган муаммо сабаб бўлганди. Ушбу текширув 28 сентябрда Бофорт ёнида F-35B’нинг қулашидан кейин амалга оширилди. Ўшанда учувчи самолётдан  катапульта қилиб омон қолган эди.

ЎҚИНГ: АҚШ ўзининг “янги” F-35 жанговар самолёти билан рақибларини қўрқитмоқчи

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!