АҚШ ҳарбийларининг ядровий зарба бериш ҳақидаги буйруғи тасодифан ошкор бўлди

  •   Saroy
  •  1444
  •  30.06.2018 10:52

АҚШ ҳарбийларининг  ядровий зарба бериш ҳақидаги буйруғи тасодифан  ошкор бўлди

АҚШнинг ғарбий соҳилида радиоҳаваскорлар тасодифан қуриқликдаги қумондонликнинг фавқулодда вазиятларда EAM (Emergency Action Messages) амалга ошириладиган ҳаракатлари бўйича хабарни ушлаб олган.

Хабар қитъалараро стратегик бомбордимончи-ракетаташувчи В-52 Stratofortress’га йўналтирилган бўлган, деб хабар қилади The Drive нашри.

ЎҚИНГ: Apple ва Samsung: ниҳоят ярашишга қарор қилишди

Журналистларнинг таъкидлашича, бундай хабар узатмалари ядро қуролидан жанговар мақсадда фойдаланиш бўйича қарор қабул қилинганда амалга оширилади. Хабарни қабул қилгандан кейин, B-52 экипажи термоядроли жанговар каллакка эга 20 та қанотли ракетани учириши лозим.

Кейинчалик маълум бўлишича, бу вақтда АҚШ осмонида ҳарбий машқлар бўлаётган экан.

Май ойида Пентагон мутасаддилари В-61 ядровий бомбанинг махфий 12 чи версияси синовдан ўтказилгани ҳақда маълум қилган эди. Бу бомба ўзининг қуввати бўйича «атом жаҳаннамини» юзага келтириши керак. Хабарда айтилишича, бомбанинг заряд қуввати 50 килотоннага тенг. Бу, 1945 йил августда Япониянинг Нагасаки шаҳрига ташланган атом бомбадан  қарийб икки баробар каттароқ. Фақат, шундай махфий хабарлардан оддий радиоҳаваскорлар бохабар бўлгандан кейин, хабарнинг “махфий”, дейилиши қизиқ.

ЎҚИНГ: Мобиль алоқа антенналари ҳаёт учун зарарлими?

 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!