АҚШ Конгрессида кўрсатма берган Цукерберг: «Ўзимни ҳам чув туширишди...»

  •   DiMaX
  •  990
  •  12.04.2018 11:07

АҚШ Конгрессида кўрсатма берган Цукерберг: «Ўзимни ҳам чув туширишди...»

Аввал хабар берганимиздек, Facebook ижтимоий тармоғидаги 50 миллиондан ошиқ фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотлари Cambridge Analytica компаниясига «сизиб чиқиб» кетган. Бу иш бўйича компания асосчиси Марк Цукерберг мамлакат Конгрессида кўрсатма берди.

ЎҚИНГ: Цукерберг сизнинг Facebook’даги маълумотларингизни тарқатгани учун Конгрессда жавоб беради

Facebook асосчиси Марк Цукерберг 10 ва 11 апрелда АҚШ Конгресси аъзолари қаршисида чиқиш қилди. 44 сенаторнинг ҳар бирига Марк билан суҳбатлашиш учун 5 дақиқадан вақт ажратилган.

Цукерберг бунда Facebook фойдаланувчилари олдидаги айбини тан олди ва тармоқдаги фойдаланувчиларга оид шахсий маълумотларнинг тарқалиши ўзининг хатоси билан содир бўлганини маълум қилди.

Facebook асосчиси ушбу чиқиши чоғида Ўзбекистонни ҳам тилга олган. Хусусан, унга кўра Internet Research Agency (IRA) 270 та саҳифа ҳамда бу профиллар орқали аҳолиси рус тилида сўзлашувчи бир нечта мамлакатларда, жумладан Ўзбекистонда ҳам тарғибот ишларини олиб боришган.

ЎҚИНГ: Цукерберг: "Ўзбекистон россиялик троллар нишонида бўлган"

Конгресс олдидаги чиқишининг иккинчи кунида Facebook асосчиси қизиқ бир гап айтган. Цукербергнинг таъкидлашича, ҳатто ўзининг шахсий маълумотлари ҳам учинчи шахслар қўлига тушиб қолган экан! Тўғри, ўзининг бу маълумотлари айнан нималардан иборат эканини ва улар кимнинг қўлига тушганига Марк аниқлик киритмаган.

Шунингдек, Цукерберг асосчиси ижтимоий тармоқларнинг ташқаридан тартибга солиб борилиши ғоясини қўллаб-қувватлаган. Бундан ташқари, Facebook’нинг терроризмга қарши кураш бўлинмаси ҳақида ҳам гапириб берган.

ЎҚИНГ: Facebook тасодифан ўз модераторларининг ҳаётини хавфга қўйди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!