АҚШ орбитадаги фазовий чиқинди миқдорини аниқлади

  •   DiMaX
  •  1160
  •  01.05.2017 16:01

АҚШ орбитадаги фазовий чиқинди миқдорини аниқлади

Охирги 25 йил мобайнида Ер орбитасида фазовий чиқиндилар ҳажми геометрик прогресс тарзида ўсиб бораётир ва бу борада аҳвол тобора оғирлашаверади. Айрим экспертларнинг таъкидлашича, бу кетишда хавфли Кесслер эффекти ҳақиқатга айланади, дея хабар бермоқда Space.com.

Кесслер эффекти моҳияти шундан иборатки, кўп сонли сунъий йўлдошлар учиришлардан кейин фазовий чиқиндилар қолиши яқин фазо маконини амалда фойдаланиш учун буткул яроқсиз ҳолга олиб келади.

Америкалик олимларнинг маълумотларига кўра, ҳозирда Ер яқинидаги орбитада ҳажми 10 сантиметрдан йирик бўлган 18 000 га яқин турли объектлар учиб юрибди. Улардан 1200 тасигина эксплуатациядаги шикастланмаган йўлдошлар ҳисобланади. Шунингдек, орбитада яна катталиги 1 см атрофидаги 750 000 тача ҳамда 1 миллиметрдан кичкина бўлган 150 миллионга яқин «учувчи ўқ» деб аталувчи жисмлар бор.

Фазовий фаолиятга бағишланган халқаро ҳужжатларда белгилаб қўйилишича, космосга бирор нима учирган операторлар фазовий кема миссияси тугалланганидан кейинги 25 йил мобайнида уни Ер яқинидаги орбитадан олиб ташлашлари лозим. Лекин амалда 60 фоиз ҳолатдагина буни қилишмоқда.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!