АҚШ полицияси онгни ўқувчи имплантатни ривожлантиради

АҚШ полицияси онгни ўқувчи имплантатни ривожлантиради

АҚШнинг Истиқболли мудофаа тадқиқотлари лойиҳалари агентлиги одам миясини компьютер билан боғлайдиган интерфейс яратиш юзасидан ташаббусни эълон қилди.

Асаб тизими тузилмаси деб ном олган мазкур дастур инсон миясидаги электрокимёвий сигналларни компьютер тушунадиган тилга таржима қилиб берадиган бир куб сантиметрдан катта бўлмаган ҳажмдаги имплантатни яратишни мақсад қилган.

Агентлик маълумотига кўра, айни кунгача инсон бошида синаб кўрилиши учун 100 тадан зиёд асаб каналларини ўқий оладиган алоқа тизими яратилган. Уларнинг ҳар бири ўн-юз минглаб асаб ҳужайраларининг хабарларини ўқий олади. Аммо бу унчалик юқори натижа эмас. Боиси миядаги маълумотлар компьютерга аниқ-тиниқ етиб келиши учун ҳар бир канал миллионта нерв ҳужайрасини ўқий олиши керак.

Бу дастурдан мудофаа тизимида аскарларни назорат қилиш ва бошқа – хавфсизликни таъминлаш билан боғлиқ мақсадларда фойдаланиш кўзда тутилган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!