АҚШ самовий қуролланиш пойгасига старт бермоқда

  •   Saroy
  •  850
  •  06.08.2018 12:53

АҚШ самовий қуролланиш пойгасига старт бермоқда

США Конгрессида тез кунларда мамлакат мудофаасини молиялаштириш ҳақида қонун қабул қилиниши керак. Ушбу  ҳужжатга биноан америкалик муҳандислар ракетага қарши мудофаа бўйича коинот тизимини лойиҳалаштиришга киришиши лозим.

Мамлакат мудофаасини таъминлашга қанча пул ажратиш масаласига америкаликлар жуда жиддий ёндошмоқда. 2019 йилда Қўшма штатларнинг ҳарбий эҳтиёжиучун 716 миллиард доллар ажратиш кўзда тутилмоқда. Ушбу маблағларнинг сезиларли қисми баллистик ракеталарни аниқлаш ва йўқ қилишнинг орбиталь тизимини яратишга сарфланади.

ЎҚИНГ:Коинотга сув ёрдамида парвоз: россиялик физик шундай таклифни илгари сурмоқда

Лойиҳани ракетага қарши мудофаа  Агентлиги назорат қилади. Душман ракетасини аниқлаш ва уриб тушириш бўйича биринчи тестлар 2022 йилдан кечиктирилмай амалга оширилиши керак. Режага кўра, бу каби орбиталь тизимлар хавф туғулиши кутилаётган маълум минтақаларга қаратилган бўлади. Масалан, Эрон ёки Шимолий Корея. Лойиҳадан кўзланган асосий мақсад душман ракетасини учирилгандан кейиноқ уриб тушириш.

АҚШ ҳарбий экспертларининг фикрича,  бу каби орбиталь мажмуалар душманни тутиб туривчи ва янги глобаль уриш бошланишининг олдини олувчи жиддий воситага айланиши мумкин.

ЎҚИНГ:Коинот ҳамма учун: АҚШ Миллий ифтихори саналган аппарат Европада ишланган бўлиб чиқди

 

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.