АҚШ стартапи биринчи бўлиб “ақлли” турник яратди

АҚШ стартапи биринчи бўлиб “ақлли” турник яратди

Майамида жойлашган Forza стартапи дунёда биринчи бўлиб “ақлли” турник (тортилгич) – Smart Fitness Bar’ни тақдим қилди.

TechCrunch нашрининг ҳазил қилишича, компания “ақлли” турникни бунинг учун қандайдир антиқа технологиялар керак бўлгани учун эмас, балки аввалроқ ҳеч ким бу фойдали бўлади, деб ўйламагани учун дунёда биринчи бўлиб яратди.

Smart Fitness Bar турниги Bluetooth орқали смартфонга уланади ва барча зарур маълумотни бунинг учун махсус яратилган дастурга жўнатади. Турник нафақат тортилиш сонини, балки пульсни ўлчайди ҳамда йўқотилган калорияларни ҳисоблай олади.

Турник яратувчиларининг фикрича, бундай қурилмалар фойдаланувчиларни уларнинг дўстлари ва танишларининг жорий кўрсаткичларидан ўтишга ундаб, мусобақа кайфиятини қўллаб-қувватлашга ёрдам беради.

screen-shot-2016-10-05-at-7-14-17-pm

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.