АҚШ суди дронлар рўйхатга олинишини бекор қилди

АҚШ суди дронлар рўйхатга олинишини бекор қилди

АҚШ апелляция суди квадрокоптерларни мажбурий рўйхатдан ўтказиш мажбуриятини бекор қилди. Энди америкаликлар дронларни Федерал фуқаролик авиацияси агентлигидан рўйхатдан ўтказишлари мажбурий эмас.

2015 йилда АҚШда дронларни рўйхатдан ўтказиш мажбурий қилиб белгиланган эди. Ўшанда мамлакат бўйлаб 2 кун ичида 45 мингдан зиёд бундай учувчи воситалар рўйхатдан ўтказилган. 2017 йилнинг март ойида бу рақам 770 мингтага ошган.

Рўйхатдан ўтказиш учун дрон эгаси ҳукуматга исм-фамилия, турар-жон манзили ҳамда электрон почтасини маълум қилиб, $5 доллар давлат божини тўлаши керак бўлар эди. Шундан сўнг қурилмага махсус — рўйхатдан ўтказилганлигини англатувчи ёрлиқ ёпиштирилган.

Дронни ўз вақтида рўйхатдан ўтказмаслик $250 минг долларгача жарима солинишига асос бўла олар эди. Авиамоделчилик билан шуғулланадиган қизиқувчан Жон Тейлор 2016 йилда дронларни рўйхатга олувчи Федерал фуқаролик авиацияси агентлигини судга берган.

Суд қарорига кўра, дронлар авиамодел тури ҳисобланиб, қонун бўйича уларни рўйхатга олиш хато ҳисобланади. Суднинг фикрича, агентлигик одамлар ўз эҳтиёжлари учун фойдаланадиган учар мосламаларни бошқаришга ҳақли эмас.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!