АҚШ ва Хитой савдо жанги туфайли iPhone қанчага қимматлашига Дональд Трамп ойдинлик киритди

  •   DiMaX
  •  825
  •  28.11.2018 12:57

АҚШ ва Хитой савдо жанги туфайли iPhone қанчага қимматлашига Дональд Трамп ойдинлик киритди

Хабарингиз борки, купертинолик техногигант ўз гаджетларини «Осмон ости салтанати»даги ҳамкорлари заводларида тердиради. Лекин АҚШ ҳамда Хитой орасидаги савдо урушлари Apple’га қимматга тушяпти.

ЎҚИНГ: Apple энди энг қиммат компания эмас. Янги лидер билан танишинг!

Куни кеча The Wall Street Journal нашрига интервью берган Дональд Трамп шу масалага ҳам тўхталиб ўтди. Унинг сўзларига кўра, Хитойда ишлаб чиқарилувчи iPhone’лар ва ноутбукларга 10 фоиз ҳажмида бож жорий этилиши мумкин.

Хитой товарларига 10 фоиздан 25 фоизгача ҳажмдаги божлар 2019 йилнинг 1 январидан амалга киритилиши режалаштирилган. Трамп фикрича, ўн фоизлик бож киритилишини америкалик истеъмолчилар «жуда енгил» қабул қила олишади.

АҚШ президентининг сўзларига кўра, «Хитой ўз мамлакатини АҚШ билан рақобатлашиш учун очадиган» ва барча тўсиқларни бекор қиладиган битимга эришилсагина бож бекор қилиниши мумкин.

Айтиш керакки, Terashop.uz интернет-дўконимизда Apple корпорациясининг бир неча русумлардаги смартфонлари, планшетлари ҳамда «ақлли» соатлари тегишли кафолати билан сотувга қўйилган.

ЎҚИНГ: Terashop.uz’да Dual-SIM ва оддий iPhone’лар нархлари (2018 йил 17 ноябрь) – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб бепул етказилади!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!