АҚШда давлат тузилмаларига Huawei ва ZTE маҳсулотларидан фойдаланиш тақиқланди

  •   Saroy
  •  664
  •  15.08.2018 10:07

АҚШда давлат тузилмаларига Huawei ва ZTE маҳсулотларидан фойдаланиш тақиқланди

АҚШ президенти Дональд Трамп 2019 йилги мамлакат мудофаа бюджети ҳақидаги қонунни имзолади. Унда, шунингдек Оқ уй ва бошқа давлат тузилмаларига Хитой ишлаб чиқарувчиларининг ускуналаридан фойдаланишни тақиқлаш ҳақида ҳам айтиб ўтилган. Мазкур тақиқ расман келаси йил 13 августда кучга киради.

Ҳужжатда келтирилишича, тақиқ маълумотларни кўриш ва узатишда фойдаланиладиган компонентларга тааллуқли бўлади. Булар нафақат смартфонлар,  планшетлар ва компьютерлар, балки телекоммуникация ускуналари, видеокузатув воситалари ва маршрузаторлар ҳамдир.  

«Қора рўйхатнинг» бошида Huawei ва ZTE компаниялари турибди, Оқ уй шунингдек ушбу компанияларнинг шуъба корхоналарига ҳам тақиқ қўйилганини эълон қилди. Булар Hytera Communications Corporation, Hangzhou Hikvision Digital Technology Company ва Dahua Technology Company кабилардир. Қолаверса, рўйхат Пентагон томонидан Хитой назоратида деб ҳисобланган исталган компаниялар ҳисобига тўлдирилиши мумкин.

ЎҚИНГ:АҚШ самовий қуролланиш пойгасига старт бермоқда

Келаси йилдан бошлаб, АҚШнинг вазирликлари ва турли муассасалари, шунингдек ҳукумат билан шерикликда ишламоқчи бўлган ёки аллақачон ишлаётган бошқа тижорат ташкилотлари ҳам хитойлик ҳамкорларидан телекоммуникация ускуналарини сотиб ололмайди. Энди ушбу компаниялар бошқа таъминотчини қидиришга ёки ускуналарини алмаштиришга мажбур.

Тақиқ икки йил давомида давом этади, кейин яна узайтирилиши ҳам мумкин.

АҚШда бир неча йилдирки. Хитой компанияларига қарши “тиш қайраб” келинади, уларни Хитой ҳукумати билан ҳвмкорликда айблашмоқда. Масалан, давлат хавфсизлиги нуқтаи-назаридан Huawei ҳам Америка бозорига киритилмаяпти. ZTE компаниясига нисбатан эса 7 йиллик санкция жорий қилинди. Тўғри, кейинчалик унга нисбатан барча тақиқлар бекор қилинди, аммо эвазига 1 миллиард доллар жарими қўлланилиб, ишлаб чиқариш жараёни устидан ҳам АҚШнинг назорати ўрнатилди.

ЎҚИНГ:АҚШ афсонавий қуролига қайтадан жон бағишлади

 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!