АҚШда дронлар учун кўйлаклар сотила бошлади

АҚШда дронлар учун кўйлаклар сотила бошлади

Сан-Франциско (АҚШ, Калифорния) шаҳрида истиқомат қиладиган Дениэль Баскин исмли дизайнер дронлар учун ҳароратни сақлайдиган ва батарея зарядини тежайдиган турли кўйлакларни намойиш қилди, деб ёзмоқда The Verge нашри.

“Ҳаммаси ҳазилдан бошланди. Бироқ совуқ ўлкаларда яшайдиган дрон эгалари менга қиш фаслида қурилманинг заряди тез тугаб қолаётгани ҳақида гапирган эдилар. Шу тарзда мобил иситгичлар билан таъминланган дрон кўйлакларини ишлаб чиқдик”, – дейди дизайнер.

Айни пайтда кўйлакнинг нархи 189 долларни ташкил қилади.

Дениэль Баскин ноодатий дизайн ишлари билан яхши танилган. Масалан, у аввалроқ Плутон юзаси акс этган гобеленлар ва уч ғилдиракли велосипедларда ҳаракатланадиган дўконлар дизайнини яратган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!