АҚШда iPhone’дан кейинги оммабоп смартфон брендлари аниқланди

АҚШда iPhone’дан кейинги оммабоп смартфон брендлари аниқланди

Америка Қўшма Штатларидаги смартфон бозори жаҳон смартфон ишлаб чиқарувчилари учун муҳим савдо нуқталаридан бири. Американинг comScore халқаро таҳлилий компанияси АҚШ смартфон бозорига оид маълумотларни маълум қилди. Бу статистик маълумотлар 2016 йилнинг ноябрь ойидан бошлаб ўтказилган тадқиқотларга асосланган.

Унга кўра, фойдаланилаётган смартфон брендлари орасида Apple айфонлари яққол пешқадамлик қилган. Мамлакатнинг 200 миллион фуқароси ёки 44,6 фоиз аҳоли вакиллари «олма» смартфонидан фойдаланар экан. Машҳурлик бўйича кейинги ўрин Жанубий Корея ишлаб чиқарувчиси Samsung компаниясига насиб қилган. Фойдаланилаётган смартфонлар орасида унинг улуши 28 фоизни ташкил қилади.

Таҳлилчиларнинг тасдиқлашларича, америкаликларнинг янги йил ва рождество байрамлари арафасида бир-бирларига iPhone совға қилишлари миллий анъанага айланган. Натижада, ҳар ййили айни шу мавсумда айфон фойдаланувчилари сони 2-3 фоизга ошади.

АҚШ фуқаролари ўртасида энг оммалашган навбатдаги бренд LG смартфонларига тегишли ва унинг улуши 10,3 фоиз. Кейинги ўринлар 4,3 ҳамда 2,3 фоиз билан Motorola ва HTC брендларига насиб қилган. Фойдаланилаётган мобиль операцион тизимлар бўйича АҚШда Android тизими пешқадамлик қилади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.