АҚШда лазер қуроли яратилди

АҚШда лазер қуроли яратилди

АҚШнинг Lockheed Martin компаниясининг маълум қилишича, ҳарбий ҳаракатлар чоғида асқотадиган лазер қуроли яратилди. Лойиҳа муаллифларининг хабарларига кўра, лазер қуролини исталган база—кема, қуруқликдаги транспорт воситалари, ҳаво платформаси—га ўрнатиш мумкин. Бу хусусида Defence News ресурси хабар тарқатди.

Компания топ-менежерларидан бири Пол Шеттакнинг қайд этишича, лазер қуролларини жангда қўллаш технологияси ҳозир амалда мавжуд.  Фақат унинг ўлчамлари, даражаси ва хавсизлик масаласи борасидаги ўринларни такомилига етказиш ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, Шеттак лазер технологияларини қуролли кучларга жорий қилиш муддати қабул қилганини ҳам яширмади. Унинг ҳамкасби Даниэль Миллернинг қўшимча қилишича, тадқиқотлар уни яратиш босқичидан ўтиб бўлган. Ҳозирда асосий  мақсад—янги технологияларни амалиётда қўллашнинг янги усулларини ишлаб чиқиш.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!