АҚШда парвоз вақтида самолётларда телефонда гаплашишга рухсат берилиши мумкин

АҚШда парвоз вақтида самолётларда телефонда гаплашишга рухсат берилиши мумкин

АҚШнинг Федерал авиация агентлиги самолёт бортида, жумладан, парвоз вақтида ҳам телефонда гаплашишга рухсат бериш масаласини кўриб чиқмоқда, деб хабар бермоқда The Wall Street Journal.

Аммо нашрнинг ёзишича, АҚШ транспорт департаменти бундай таклифни бекор қилиши ҳам мумкин экан. Ҳозирда ушбу таклиф қатор ташкилотлар томонидан кўриб чиқиляпти. Бироқ йўловчилар ҳамда авиакомпаниялар унга қарши чиқишса, таклиф бутунлай рад этилиши айтилмоқда.

Агар йўловчи ташувчи компаниялар ушбу сервисни тақдим этиш ёки тақдим этмаслик, шунингдек, бу борада мижозларни огоҳлантириш танловига эга бўлсалар, федерал ташкилотлар мазкур янгиликни қўллаб-қувватлашни режалаштиришган.

Ҳозирда самолётдан бошқа транспорт воситаларида анъанавий ва Wi-Fi қўнғироқларга рухсат берилгани боис, юқоридаги таклифни амалга татбиқ этилиши эҳтимолдан холи эмас. Бугунги кунда самолёт бортида парвоз вақтида ҳам Wi-Fi сигнали орқали қўнғироқларни (турли иловалар ёрдамида, дейлик Imo) амалга ошириш имконияти мавжуд.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!