АҚШнинг AT&T оператори 2G тармоғи билан хайрлашди

АҚШнинг AT&T оператори 2G тармоғи билан хайрлашди

АҚШнинг энг йирик уяли алоқа операторларидан бири бўлган AT&T компанияси 2017 йилнинг 1 январь санасидан бошлаб расман 2G стандартидаги тармоқни ёпганини эълон қилди, деб хабар бермоқда 3D News сайти. Ушбу санадан эътиборан 2G тармоғи билан боғлиқ барча хизматлар тўхтатилган.

Мазкур тармоқдан воз кечиш ҳақида AT&T бундан тўрт йилча олдин маълум қилган эди. Бундай қилишдан кўзланган мақсад, мобил интернетга бўлган юқори талабни қондириш ва янада илғор стандартларлар учун (4G/LTE, келгусида 5G) каналларни бўшатишдан иборат.

Ушбу янлиликдан кейин фақат 2G алоқани қўллаб-қувватлайдиган қурилмалардан фойдаланадиган AT&T абонентлари қўнғироқни амалга ошира олмайдилар. Эндиликда оператор тармоғидан фойдаланиш учун камида 3G WCDMA (UMTS) HSPA 850/1900 МГц стандартида ишлайдиган гаджетга эга бўлиш керак.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.