АҚШнинг элликта штатидаги сайловга Россия хакерлари аралашган!

  •   DiMaX
  •  867
  •  26.07.2019 16:13

АҚШнинг элликта штатидаги сайловга Россия хакерлари аралашган!

Америка Қўшма Штатлари президентлиги учун 2016 йили бўлиб ўтган сайловларда тизимларни россиялик хакерлар бузиб киришгани ҳақида хабарлар кўп чиққан. АҚШ разведкасининг сўнгги маълумотларига қараганда, ушбу хакерлик ҳужумининг кўлами аввал тахмин қилинганидан кўра кенгроқ экан.

ЎҚИНГ: АҚШни чув туширган россиялик “агент”лар

25 июль куни эълон қилинган ҳисоботга кўра, Россия махсус кучлари нақ элликта штатдаги сайлов тизимларига хакерлар ёрдамида кира олган. Бироқ унда берилган овозларга ўзгаришлар киритилган ёки йўқлиги борасида ҳозирча бирор исбот йўқ.

АҚШ Ички хавфсизлик департаменти (Department of Homeland Security – DHS) тахминига кўра, интернет-сўровлар элликта штатни қамраб олган. Улар сайловлар билан боғлиқ веб-саҳифалар, voterID маълумотлари, сайлов тизимларининг ва сайлов ўтказилиши бўйича хизматлар тақдим этувчи компанияларининг дастурий таъминотларини ўз ичига олган.

Иллинойс штатидаги сайловга Россия кучларининг аралашуви борасидаги биринчи маълум ҳолат юзасидан ҳисоботда шундай дейилган: “Россия хакерларида сайловчиларнинг маълумотларини ўзгартириш ёки ўчириб юбориш имкони мавжуд бўлган, аммо улар буни қилганликлари ҳақида ҳозирча далил йўқ”.

Айтиш керакки, айни ўша пайтларда Россия кучлари турли сохта профиллар орқали Ўзбекистонда ҳам тарғибот ишларини олиб боришган. Хусусан, улар фойдаланувчиларнинг Трампга нисбатан хайрихоҳлигини оширишган, унинг рақиби бўлган Ҳиллари Клинтон ҳақида ёлғон хабарлар тарқатишган.

ЎҚИНГ: Цукерберг: "Ўзбекистон россиялик троллар нишонида бўлган"

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!