АҚШнинг нуфузли нашри «смартфонлар қироли»ни эълон қилди!

  •   DiMaX
  •  2709
  •  07.10.2019 14:24

АҚШнинг нуфузли нашри «смартфонлар қироли»ни эълон қилди!

Consumer Reports журнали АҚШнинг Истеъмолчилар кенгашига қарашли бўлиб, турли товар ва маҳсулотларнинг холис рейтингларини эълон қилиб боради. Рейтингларни тузишда истеъмолчиларнинг фикр-мулоҳазалари ҳамда нашрнинг элликта лабораторияси ва илмий марказларида ўтказилган тадқиқотлар натижалари асос қилиб олинади.

ЎҚИНГ: Ўтган ҳафта трендда бўлган топ 10 смартфон (қирқинчи ҳафта)

Ушбу журнал ҳозирги кундаги долзарб флагман смартфонларни тадқиқ этиб кўрди ва бу бўйича ҳисоботини эълон қилди. Хулласи калом, ҳозирда телефонларнинг энг зўри iPhone 11 Pro Max (сотиб олиш) экан.

Тест жараёнида мазкур смартфоннинг аккумулятори қуввати 40,5 соат ишлашга етди, бу эса Apple’нинг ўтган йилги энг зўр флагмани – iPhone XS Max моделидан нақ 29,5 соатга ошиқ! Бу йилги айфонлардан iPhone 11 Pro батареясининг қуввати 34 соатга, iPhone 11 заряди эса 28 соатга етарли экан. Умуман олганда, Apple’нинг бу йилги барча смартфонлари ўзларининг олдинги «аждод»ларига нисбатан автономликда устун бўлиб чиққан.

Consumer Reports ҳисоботида яна Apple A13 Bionic процессорининг афзаллиги ҳам алоҳида таъкидлаб ўтилган. Ҳар учала янги айфон 2018 йилги моделлардан ва ҳозиргача чиққан БАРЧА Android-флагманлардан тезкорроқ бўлиб чиқди! Экспертлар фикрича, мазкур чипсет, айниқса, 4K-видео ҳамда ўйинлар билан ишлашда ўз имкониятларини яққол намоён этади.

ЎҚИНГ: Apple иккита моделдаги iPhone’ларни ғирт текинга таъмирлаб беряпти!

Шунингдек, iPhone 11 Pro Max ҳамда iPhone 11 моделлари мустаҳкамлик синовига ҳам яхши дош беришган, ўртача iPhone 11 Pro эса улардан заифроқ чиққан. Мутахассислар эътибор берган яна бир жиҳат – купертиноликларнинг бу йилги иккита флагмани камераси чиндан ҳам кучли.

Apple янги смартфонларининг Consumer Reports таъкидлаган ягона камчилиги – уларда 5G-модемнинг йўқлиги бўлган. Ҳозирда аксарият смартфонсозлар бешинчи авлод уяли алоқа тармоғи бўйича пойга ўйнаётган пайтда, купертинолик негадир шошилмаяпти.

Яна бир жиҳатни таъкидлаш ўринли: iPhone 11 Pro Max модели кейинги йилларда Consumer Reports рейтингида етакчиликни қўлга киритган биринчи Apple смартфонидир. Ўтган йилги iPhone XS (харид қилиш) моделлари эса Samsung Galaxy Note 9 (сотиб олиш) флагманига мағлуб бўлган.

Эслатиб ўтамиз, аксарият Apple смартфонларини 3 560 000 сўмдан бошланувчи нархларда Terashop.uz интернет-дўконимиздан харид қилиш мумкин.

ЎҚИНГ: iPhone сотишдаги энг кенг тарқалган алдовлар ва уларга алданмаслик йўллари

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!