Аризоналик хакер iOS’даги заифлик сабаб АҚШ қутқарув хизматининг ишини издан чиқарди

Аризоналик хакер iOS’даги заифлик сабаб АҚШ қутқарув хизматининг ишини издан чиқарди

Тjournal сайтининг ёзишича, АҚШнинг Аризона штатида истиқомат қилувчи 18 ёшли хакер Мит Десай мамлакат қутқарув хизматига тегишли бир нечта кол-центрлар ишини издан чиқишига сабаб бўлди. Ушбу ҳолат ёш хакер iOS дастуридаги ҳимоя бўшлиғи кодларини тармоқда улашганда кейин рўй берган. Бундан фойдаланган бошқа хакерлар мазкур код ёрдамида iOS дастурида ишлайдиган қурилмаларни масофадан 911 рақамига (АҚШ қутқарув хизмати қисқа рақами) қўнғироқ қилишга мажбурлаганлар.

Аслида Мит Десай мазкур кодни iOS дастуридаги ҳимоя бўшлиғи нақадар муҳимлигини Apple’га билдириш ва ундан аниқланган эксплойт учун мукофот пули олиш мақсадида тармоққа жойлаган. Бироздан кейин эса мамлакат қутқарув хизматига кол-центрларига дақиқасига юзлаб сохта қўнғироқлар амалга оширилишни бошлаган.

Полиция қўнғироқлар келган серверни тезда аниқлаб, Десайни қўлга олишга муваффақ бўлган. Десай Твиттер ва YouTube видеохостингига жойлаган барча кодларини ўчириб юборди.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!