Арзон, аммо «қўшкўз» Xiaomi Redmi S2 смартфони ҳам сотувга тайёр!

  •   DiMaX
  •  4409
  •  24.04.2018 12:19

Арзон, аммо «қўшкўз» Xiaomi Redmi S2 смартфони ҳам сотувга тайёр!

Ўзининг бир қатор ҳамёнбоп ва сифатли маҳсулотлари билан тобора жаҳон бозорларини жабт этиб келаётган Xiaomi компанияси яна битта русумда ҳамёнбоп смартфон тайёрлаб улгурибди. Хитойнинг Телекоммуникация жиҳозларини сертификатлаш маркази – TENAA сайтида бу ҳақда маълумот эълон қилинган.

Ҳали тақдим этилмаган смартфон Xiaomi Redmi S2 деб номланган бўлиб, TENAA маълумотлар базасида у M1803E6E модел рақами билан қайд этилган.

ЎҚИНГ: Xiaomi'нинг арзон, бироқ қимматидан яхшироқ 4 та смартфони

Xiaomi Redmi S2 модели ўлчами диагоналига 5,99 дюймни ташкил этувчи экран билан жиҳозланган. Унинг томонлари ўзаро 18:9 нисбатда бўлиб, дисплейнинг тасвир аниқлиги HD+ форматида (720х1440 пикселли). Унинг орқа панелида эса бармоқ изи сканери ҳамда 12+5 мегапикселли қўшалоқ камера жойлашган. Селфи учун экран устига 16 мегапикселли датчикка эга камера қўндирилган. Бироқ мазкур кўрсаткичлар турли манбаларда ҳар хил берилгани боис, маълумотлар аниқ эмас.

Мазкур қурилма максимал 2 ГГц такт частотали саккизта ядрога эга Qualcomm Snapdragon 625 процессори базасида ишлайди. Смартфон тезкор ва доимий хотирасининг ҳажмига кўра уч хил – 2/16, 3/32 ҳамда 4/64 гигабайтлик модификацияларда тақдим этилади. Шунингдек, microSD форматли карта ёрдамида унинг хотирасини яна 128 гигабайтга ошириш имкони мавжуд.

ЎҚИНГ: "Малика"дан махсус: Xiaomi'нинг яхши сотилаётган 10 смартфони

MIUI 9 график қобиғидаги Android 8.1 Oreo операцион тизим талқини бошқаруви остида ишловчи Xiaomi Redmi S2 аккумулятори 3080 мА/соат сиғимга эга. Унга иккита SIM-карта ўрнатиш мумкин, девайс 4G VoLTE, Wi-Fi (802.11 a/b/g/n), Bluetooth 4.2, GPS + ГЛОНАСС модуллари билан жиҳозланган.

Redmi S2 модели эртагаёқ – 25 апрелда, Xiaomi’нинг навбатдаги флагмани – Mi 6X билан бирга тақдим этилади. У қора, тилларанг-пушти, тилларанг, оқ, мовий, қизил, пушти, кул ранг ва кумушранг корпусларда чиқарилади.

Бу моделнинг бозорга чиқарилиш вақти ҳамда нархи ҳозирча номаълум. Аммо Xiaomi’нинг бир қатор смартфонларини Ўзбекистонда ҳам харид қилиш имкони мавжуд.

ЎҚИНГ: Тошкентда Xiaomi смартфонлари нархлари (2018 йил 18 апрель)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!