Арзон «автономлик монстри» – Galaxy F22 тақдимоти ва хусусиятларини Samsung расман эълон қилди

  •   DiMaX
  •  689
  •  01.07.2021 13:34

Арзон «автономлик монстри» – Galaxy F22 тақдимоти ва хусусиятларини Samsung расман эълон қилди

Samsung компанияси кейинги пайтларда арзон ва ўрта нархли смартфонларини сиғимдор аккумуляторлар билан таъминлашга ўтган. Шулардан бири – ҳали чиқмаган Galaxy M52 5G модели куни кеча Geekbench сервисида текшириб ҳам кўрилган.

ЎҚИНГ: Смартфонни зарядлашдаги энг кенг тарқалган бу хатоликни сиз ҳам такрорлаяпсизми?

Ишлаб чиқарувчи унисидан ҳам бурун бошқа бир смартфони – Samsung Galaxy F22 қурилмасини эълон қилди. Расмий таклифномага кўра, унинг тақдимотига бағишланган маросим 6 июль куни Ҳиндистонда, маҳаллий вақт билан соат 12:00 да бошланади.

Постерларга қараганда, Galaxy F22 ўтган ойнинг бошида намойиш этилган смартфон – Galaxy A22 5G моделининг 4G-версияси бўлади. Бешинчи авлод уяли алоқа тармоғини қўлламаслиги ҳамда батарея сиғими 6000 мА/соатгача оширилганини ҳисобга олмаса, уларнинг орасида айтарли фарқ йўқ.

ЎҚИНГ: Galaxy F42 5G ҳам сертификат олди – хусусиятлари билан танишамиз

Шундай қилиб, Galaxy F22 моделининг «электрон юраги» – MediaTek Helio G80 процессори бўлади. AMOLED-дисплей HD+ форматида тасвир узатишга қодир, кадр янгиланиши эса 90 герцга тенг. Смартфон асосий модули 48 МПлик бўлган квадрокамерага эга, селфи учун эса экран кемтигига 13 мегапикселлик сенсор ўрнатилган.

Galaxy F22 корпусининг ён қиррасига бармоқ изи сканери ўрнатилган, смартфон USB-C порти орқали 15 ваттлик тезкор қувватлана олади. Samsung унинг нархини айтмаган бўлса-да, тахминан 150–180 АҚШ долларига баҳоланишини кутиш мумкин.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy смартфонлари нархлари билан танишамиз (2021 йил, июнь)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!