Арзон флагман – Xiaomi Mi 11 Lite’ни илк бор «жонли» томоша қиламиз!

  •   DiMaX
  •  1069
  •  23.02.2021 14:30

Арзон флагман – Xiaomi Mi 11 Lite’ни илк бор «жонли» томоша қиламиз!

«Хитойча Apple» яқинда Xiaomi Mi 11 моделининг халқаро бозорга мўлжалланган версиясини намойиш қилди. Ўша тадбирда Xiaomi Mi 11 Pro ва ҳаттоки Mi 11 Pro+ флагманларининг ҳам намойиши кутилаётган эди, лекин ундай бўлмади. Орадан кўп вақт ўтмасдан...

ЎҚИНГ: Умуман кутилмаган Xiaomi Mi 11 Ultra илк «жонли» видео ва суратларда: 120x камера, қўшимча экран...

Ушбу туркумда илғор моделлардан ташқари, флагманларнинг «енгиллаштирилган» версияси – Xiaomi Mi 11 Lite ҳам чиқади. Аввалроқ у АҚШнинг Федерал алоқа комиссияси (Federal Communications Commission, қисқартмаси – FCC) маълумотлар базасида «кўриниш берган» эди.

Энди бўлса Slashleaks ресурси ушбу арзон ҳамёнбоп смартфоннинг биринчи «жонли» суратларини эълон қилди. Ташқи қиёфаси жиҳатидан у стандарт талқиндаги Xiaomi Mi 11 моделидан фарқ қилмас экан. Айниқса орқа тарафидан қаралганда ўхшашлик яққол сезилади, олд панелидаги асосий фарқ эса Mi 11 Lite текис (четлари қйрилмаган) дисплейга эга эканлигидадир.

Xiaomi Mi 11 Lite моделининг «электрон юраги» сифатида Snapdragon 720 ёки Snapdragon 732G процессори хизмат қилади. Компания уни 6 гигабайтлик тезкор ҳамда 64/128 гигабайтлик доимий хотира билан таклиф этади.

«Енгил» флагманнинг бош камерасида 64 + 8 + 5 мегапикселлик датчиклар қўлланиши кутилмоқда. Xiaomi унда кадр янгиланиш частотаси 90 герцлик бўлган OLED-экран қўллаши айтилмоқда.

ЎҚИНГ: Redmi K40 ҳамда K40 Pro сотувга чиқди: нархлари, «жонли» сурат ва янги жиҳатлари

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.