Арзон Galaxy M20 энди қиммат нархда сотувга чиқди!

  •   DiMaX
  •  2952
  •  14.03.2019 10:06

Арзон Galaxy M20 энди қиммат нархда сотувга чиқди!

Samsung компанияси янги туркумидаги Galaxy M20 смартфонини январнинг бошида Ҳиндистонда тақдим этганди. Galaxy M туркуми вакиллари дастлаб Ҳиндистон, Филиппин ва Индонезияда сотила бошлаган, аммо рақибларининг масхарасига ҳам дучор бўлган.

ЎҚИНГ: Xiaomi компанияси Redmi Note 7 рекламасида Galaxy M10 ва M20’ни масхара қилди

Энди эса Samsung Galaxy M20 модели Европага ҳам етиб келди – кўҳна қитъада уни дастлаб Италия ва Испанияда сотувга чиқаришди. Аммо нарх масаласига келганда...

Galaxy M20 смартфони Осиё мамлакатларида икки хил ҳажмли хотирага эга конфигурацияларда таклиф этилган эди: 3/32 ГБ хотирали – 153 доллар, 4/64 ГБ хотирали – 180 доллар нархида. Европада эса уни фақат 4/64 ГБ ҳажмли тезкор/ички хотирага эга вариантда савдога қўйишган. Униям ҳамёнбоп деб бўлмайди – нақ 223 еврога нархланган, бу эса 258 АҚШ долларига тенг келади!

Айтиш керакки, Galaxy M туркумидаги моделлар ҳозирча Ўзбекистон бозорларига кириб келгани йўқ. Лекин турли моделлардаги Samsung телефонларини 451 000 сўмдан бошланувчи нархларда Terashop.uz интернет-дўконимиздан сотиб олиш имкони мавжуд. Бундан ташқари, мазкур интернет-дўкондан товар харид қилсангиз, шу кунларда амалда бўлган «Баҳор кайфияти» акцияси доирасида ютуққа ҳам эга бўлишингиз мумкин!

ЎҚИНГ: Ниҳоят, Galaxy S10+ ҳам Terashop.uz’га келди! Samsung смартфонлари нархлари (2019 йил 13 март) – акцияси ҳам бор!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!