Арзон Meizu M8 Lite: сир очилди, тугун ечилди

  •   Saroy
  •  1396
  •  29.08.2018 11:09

Арзон Meizu M8 Lite: сир очилди, тугун ечилди

Яқиндагина Хитойда сирли  Meizu смартфони  M816Q индекс рақами билан пайдо бўлган эди. Аввал бошда уни Meizu Х8 бўлса керак, деб ўйлашганди, аммо смартфон умуман бошқа модель бўлиб чиқди.

Meizu M816Q яқинда Хитойнинг TENAA сертификация маркази сайтида пайдо бўлди. Аппарат Meizu М6Т’га ўхшайди, фақат орқасидаги иккиталик камера ўрнига оддий 13-мегапикселли модуль чақноғи билан ўрнатилган. Ҳужжатда қурилма экранининг  диагонали 5.7 дюйм деб кўрсатилган. Формати  HD+ (1440x720 пиксель, 18:9). Ичида тўртядроли процессор 1.3 ГГц частотаси билан (MediaTek MT6737 бўлса керак). Фақат битта версия бўлади, у ҳам бўлса:  3 ГБ тезкор ва 32 ГБ ички хотира. Олд камераси 5 мегапикселли.

ЎҚИНГ:MEIZU 16 ва MEIZU 16 PLUS: йилнинг энг енгил, энг юпқа ва энг кучли флагман смартфонлари

Аккумуляторининг сиғими 3100 мАч. Корпус ўлчами (пластикдан қилингани кўриниб турибди)  148.1x73.0x8.4 мм, оғирлиги 145 грамм. Энг арзон Meizu M8c’дан фарқли улароқ, ушбу янги арзон қурилмада бармоқ излари сканери ҳам бор.

Смартфон Хитойда сертификациядан ўтдими, демак расмий анонс ҳам ўзини узоқ куттирмайди. Meizu катта тақдимот ўтказиши мумкин, чунки унда флагман бўлишга бир қадам қолган  Meizu 16х ҳам намойиш қилинади.

ЎҚИНГ:Meizu 16’ни бузиб кўрамиз: хўш, хитойлик флагман ўзида нималарни яширмоқда?