Арзон нархдаги A52 ва A72 моделлари тақдим этилди

Арзон нархдаги A52 ва A72 моделлари тақдим этилди

Хитойнинг ZTE компанияси кеча Малайзияда бўлиб ўтган тақдимотда Blade A52 ва A72 моделларини нақдим этди. Икки смартфон Unisoc чипи, катта ҳажмли аккумулятор ва 13МП асосий камерага эга. 

Blade A72 модели 90 гертс частотада ишловчи HD+ резолюциядаги 6.7 дюймли LCD дисплей, A52 эса 60 гертс частотада ишловчи HD+ резолюцияда 6.5 дюймли LCD дисплейи билан жиҳозланган. Икки смартфоннинг экранида томчисимон шаклдаги 5МП селфи камера жойлашган. 

Смартфонларнинг орқа панелидан 13МП асосий камера ва иккита 2МП қўшимча камералар ўрин олган. Шунингдек, улар бир турдаги Unisoc SC9863A чипидан ишлайди. Икки қурилманинг доимий хотира сиғими 64ГБ ни ташкил қилади. Blade A72 модели 3ГБ, A52 эса 2ГБ тезкор хотирага эга. Доимий хотирани эса microSD картаси билан кенгайтириш мумкин. 

Смартфонлар Android 11 операцион тизимига асосланган MiFovor 11 график қобиғида ишлайди. Blade A72 қурилмаси 6,000 мАс, A52 эса 5,000 мАс сиғимли аккумулятор билан жиҳозланган. 

Қурилмаларнинг нархи қуйидагича: 

ZTE Blade A72 - 114 доллар

ZTE Blade A52 - 91 доллар 

ЎҚИНГ: Хитойда "хунук" iPhone 13 сотувга чиқарилди 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!