Арзон ноутбук ва планшетларга мўлжалланган янги операцион тизимни илк йирик видеода кўрамиз!

  •   DiMaX
  •  502
  •  15.01.2021 15:32

Арзон ноутбук ва планшетларга мўлжалланган янги операцион тизимни илк йирик видеода кўрамиз!

Билл Гейтс корпорацияси 2019 йили ўзининг қўш экранли гаджетларга мўлжалланган Windows 10X операцион тизимини эълон қилган эди. Бултур эса Microsoft йўналишни ўзгартириб, бу тизим битта дисплейли девайсларга мўлжалланишини айтди.

ЎҚИНГ: Суд қарори: «Коронавирус пандемиясини Билл Гейтс ва Жорж Сорос яратган!»

Windows 10X шу йилнинг охирида тақдим этиладиган айрим қурилмаларда олдиндан ўрнатилган ҳолда чиқиши кутилмоқда. Ҳали расмий релизи бўлиб ўтмаган эса-да, унинг деярли тайёр бўлган жамланмаси аллақачон интернетга чиққан. Windows Central нашри бўлса унинг қандай ишлашини кўрсатувчи биринчи йирик видеони тақдим қилди.

Windows 10X талқинида интерфейс янгиланган, айниқса, унда топшириқлар панелининг янги интерфейси ажойиб чиққан. «Пуск» менюси эса тўлиқ қайта ишлаб чиқилган. Бу тизимда барча иловалар тўлиқ экран режимида ишга тушади, файллар менежери эса жуда соддалаштирилган.

Таъкидлаш керакки, Windows 10X – десктоп компьютерларда Windows 10 талқини ўрнига келувчи янги авлод тизим версияси эмас. Бу дастурий таъминот арзон ноутбуклар ва планшетларга ўрнатишга мўлжалланган, «тарошланган» операцион тизимдир.

Ушбу версиянинг энг катта муаммоси – у эскирган Windows иловаларини қўллаб-қувватламайди, яъни фойдаланувчи фақат Microsoft Store’даги дастурлар ҳамда веб-иловалар билан чекланишга мажбур бўлади.

ЎҚИНГ: Барча Android-смартфонлар соҳибларига Microsoft’дан хушхабар бор!