Арзон смартфонлар эгаларига Google’дан хушхабар бор (+видео)

  •   DiMaX
  •  1388
  •  19.12.2020 09:57

Арзон смартфонлар эгаларига Google’дан хушхабар бор (+видео)

Қидирув гиганти техник хусусиятлари пастроқ бўлган арзон смартфонлар учун Google Camera Go иловасини чиқарган. Шу йилнинг октябрида унга тунги режим қўшилган эди, энди эса илова яна бир фойдали функция билан бойитилди.

ЎҚИНГ: Google таржимони фақат Путинни президент деб ҳисоблаяпти!

Google Camera Go иловасининг янги талқини HDR режимини ҳам қўллаб-қувватлайдиган бўлди. Мазкур функция компаниянинг ўз алгоритмлари асосида ишлайди. Унинг ёрдамида энди арзон смартфонларда ҳам ҳар қандай шароитларда яхшиланган динамик диапазонли сурат олиш мумкин:

HDR режимли Google Camera Go иловаси турли ҳудудлар ва қурилмаларга босқичма-босқич тарқатилади. У биринчи навбатда Nokia 1.3, Wiko Y61 ва Wiko Y81 моделларига, қолган смартфонларга эса кейинроқ етиб келади.

Лекин бу иловани Android 8.0 Oreo ва ундан кейинги операцион тизимли исталган бир телефонга мана бу ердан юклаб олиб ўрнатса ҳам бўлади. Бироқ бу ҳолатда, смартфон моделига боғлиқ ҳолда, дастурнинг баъзи функциялари ишламаслиги мумкин.

ЎҚИНГ: Android-смартфон камерасидан 100 фоиз фойдаланишнинг 10 та усули