Арзон смартфонлар қироли энди Xiaomi эмас – 95 долларлик Realme C1’ни қарши олинг! (+«жонли» видео)

  •   DiMaX
  •  4986
  •  27.09.2018 18:27

Арзон смартфонлар қироли энди Xiaomi эмас – 95 долларлик Realme C1’ни қарши олинг! (+«жонли» видео)

Xiaomi корпорациясининг Redmi туркумидаги смартфонлари ўзининг ҳамёнбоплиги сабабли кўплаб мамлакатлар бозорларни забт этаётганидан хабарингиз бор. Аммо Oppo компанияси айнан у билан рақобатлашиш учун RealMe брендини ташкил этган ва у ҳам аста-секинлик билан оммалашиб бораётир.

ЎҚИНГ: Йилнинг юртимиздаги энг арзон яхши смартфонлари (2018 йил, июнь)

 Oppo мазкур бренд остидаги энг арзон смартфон – RealMe C1 моделини тақдим этди. Смартфон корпусининг орқа панели шишадан ишланган, унда иккита SIM-карта ва MicroSD хотира картаси учун алоҳида уячалар мавжуд.

RealMe C1’да дактилоскопик датчик кўзда тутилмаган, аммо «сунъий онг»ли олд камерасида фойдаланувчининг юзини таниш орқали қурилмани қулфдан чиқариш функцияси мавжуд. Шунингдек, экранининг ҳозирда урфга кирган «кемтик»ли дизайнда эканини ҳам таъкидлаб ўтиш ўринли.

RealMe C1 смартфонининг техник хусусиятларига назар соламиз:

Экран: 6.2 дюймлик IPS, 1520х720 пикселли;

Процессор: Qualcomm Snapdragon 450;

График тезлатгич: Qualcomm Adreno 506;

Хотира: тезкор – 2 ГБ, доимий – 16 ГБ (+256 ГБ.гача MicroSD);

Асосий камера: қўшалоқ – 13 МП + 2 МП;

Олд камера: 5 МП;

Операцион тизим: ColorOS 5.2;

Аккумулятор: 4230 мА/соат.

ЎҚИНГ: Samsung энг арзон смартфонини чиқаряпти, унда Wi-Fi, Bluetooth ва 4G LTE ҳам бор!

Мана, мазкур смартфонни «жонли» видеолавҳада бирга томоша қиламиз:

RealMe C1 смартфонининг савдоси Ҳиндистонда 11 октябрь куни бошланади ва унга 95 АҚШ долларига тенг нарх белгиланган. Бу гаджетнинг бошқа мамлакатлар бозорига чиқиши, жумладан, Ўзбекистонга етиб келиши ҳақида ҳам ҳозирча маълумот йўқ. Аммо унинг асосий рақобатчиси бўлмиш «хитойча Apple»нинг бир қатор ҳамёнбоп смартфонларини, шунингдек, «Тезкорлик устаси» дея тавсифланувчи арзон флагмани – Pocophone F1 моделини ҳам интернет-дўконимиздан онлайн харид қилишингиз мумкин. Уларнинг барчасига бир йиллик муддатли расмий кафолатга эга эканлиги, онлайн тарзда буюртма бериш, ўзингизга қулай усулда тўлов қилиш имкониятлари ҳамда Ўзбекистон бўйича бепул элтиб берилиши сизга маъқул келади.

ЎҚИНГ: Terashop.uz’даги 1 500 000 сўмгача нархли Xiaomi смартфонлари (2018 йил 19 сентябрь) – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб бепул элтиб берилади!