Арзон ва ҳамёнбоп Samsung смартфонлари ишқибозларига хушхабар бор!

  •   DiMaX
  •  4031
  •  11.03.2020 10:38

Арзон ва ҳамёнбоп Samsung смартфонлари ишқибозларига хушхабар бор!

Samsung компанияси 2019 йилда ҳамёнбоп Galaxy A ҳамда арзон Galaxy M туркумларида бир қатор яхши смартфонлар тақдим этган. Эътибор берсак, уларнинг аксарияти кореялик техногигантнинг Exynos процессорларига таянади.

ЎҚИНГ: 200 долларлик Galaxy M21 қиёфаси ва намойиш кунини расмий постер ошкор этди

Яхши маълумки, процессорлар борасида барибир Qualcomm компанияси етакчи. Ҳатто жанубий кореялик техногигантнинг ўзи ҳам бу борада унга тан бериб, бу бизнесдан чиқиб кетяпти.

Шу боисдан Samsung бу йил ҳатто арзон ва ҳамёнбоп смартфонларида ҳам америкалик чипсоз маҳсулотларини қўлламоқда. Энг арзон туркумнинг бултурги кенжаси – Galaxy M10 моделида Exynos 7870 процессори ишлатилган бўлса, унинг давомчиси – Galaxy M11 смартфонида Snapdragon 450 чипсети базасига қурилиши маълум бўлди:

Бундан ташқари, гарчи арзон туркумга мансуб бўлса-да, Galaxy M11 яна олд камера учун тирқишли – Infinity-O туридаги, HD+ форматли дисплей билан ҳам таъминланган. Шуларни ва тезкор хотираси 3 гигабайт эканини ҳисобга олсак, ушбу модел ҳам роса харидоргир бўлишини тахмин қилиш мумкин.

Шунингдек, энди буёғига Galaxy A ва Galaxy M сериясининг қолган вакиллари ҳам Qualcomm процессорлари билан таъминланишини кутиш ўринли.

ЎҚИНГ: ТОП-10: Қайси смартфонларнинг қалбакилари энг кўп? (Master Lu рейтинги, 2020 йил март)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.