Арзон версиядаги Galaxy A22 намойишдан олдин Россиядаги расмий Samsung сайтига чиқди

  •   DiMaX
  •  517
  •  02.06.2021 09:56

Арзон версиядаги Galaxy A22 намойишдан олдин Россиядаги расмий Samsung сайтига чиқди

Ҳозир бешинчи авлод уяли алоқа тармоғини қўлловчи энг арзон Samsung телефони Galaxy A32 5G бўлиб турибди. Лекин компания Galaxy A22 (ёки Galaxy A22 5G) русумли смартфонни, шунингдек унинг янада арзон Galaxy A22 4G версиясини ҳам тайёрламоқда. Яқинда эса...

ЎҚИНГ: Samsung тақдим этиб улгурмаган энг арзон 5G-смартфон аллақачон нархи билан дўконга чиқди

Samsung компаниясининг Россиядаги расмий сайтида Galaxy A22 4G смартфонининг (модел рақами – A-225F/DSN) қўллаб-қувватлаш саҳифаси пайдо бўлди. Бунгача у Geekbench маълумотлар базасида, шунингдек, FCC, NBTC ҳамда Indonesia Telecom регуляторлари сайтларида «кўриниш берган» эди.

Ҳозииргача тарқалган маълумотларга кўра, Samsung Galaxy A22 4G энг сўнгги – Android 11 операцион тизими базасида, 6 ГБлик тезкор хотира билан ишлайди. Смартфоннинг «электрон юраги» эса MediaTek Helio G80 процессори бўлади.

Samsung ушбу 4G-смартфонини диагоналига 6,4 дюймлик AMOLED-экран билан чиқаряпти. Кадр янгиланиш частотаси 60 герцлик дисплейдаги тирқишга 13 мегапикселлик олд камера ўрнатилади. Қурилманинг бош камерасида асосий сенсор 48 мегапикселлик бўлишини, 5000 мА/соатлик аккумулятори эса 15 ваттлик усулда қувват олишини айтишмоқда.

ЎҚИНГ: Galaxy A22 5G ҳамда Galaxy A22 4G суратлари ва хусусиятлари чиқди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!