Арзонлаштирилган флагман – Galaxy S20 FE икки хил версияда Samsung сайтига чиқди (+расмий сурат)

  •   DiMaX
  •  1062
  •  29.08.2020 11:24

Арзонлаштирилган флагман – Galaxy S20 FE икки хил версияда Samsung сайтига чиқди (+расмий сурат)

Кўпчилик кутаётган Galaxy S20 Lite смартфонини Samsung компанияси бошқачароқ – Galaxy S20 Fan Edition (Galaxy S20 FE) номи остида чиқариши кутилмоқда. Шунингдек, унинг янада арзон – 5G тармоғини қўлламайдиган версияси ҳам бўлиши айтилган эди.

ЎҚИНГ: Galaxy S20 сериясидаги арзон флагман чиқмай туриб ҳафсалани пир қилди

Энди ишлаб чиқарувчининг ўзи ушбу арзонлаштирилган флагманини икки хил версияда чиқаришини тасдиқлади. Гарчи намойиш санаси аниқ бўлмаса-да, расмий сайтнинг Samsung Bulgaria бўлимида аллақачон Galaxy S20 Fan Edition пайдо бўлди.

Samsung сайтида ҳали бу модел учун алоҳида саҳифа очилмаган эса-да, бу смартфон YouTube Premium реклама акцияси тавсифида тилга олинган. Натижада биз унинг аниқ номи Galaxy S20 Fan Edition эканлигини, шунингдек, икки хил – 4G ҳамда 5G-версияда чиқишини билиб олдик.

ЎҚИНГ: Ўғирланган Samsung смартфонларини энди интернетга уланмаган бўлса ҳам топа оласиз!

Бундан ташқари, инсайдерлар Galaxy S20 FE моделининг барча ранг вариантлри акс этган расмий суратни ҳам интернетда тарқатиб юборишган:

Ҳозиргача сизиб чиққан маълумотларга кўра, Galaxy S20 FE пластик корпус, 4500 мА/соатлик аккумулятор, Qualcomm Snapdragon 865 ёки Exynos 990 процессори билн чиқади. Унинг AMOLED-матрицали дисплейи 6,4–6,7 дюймлик бўлиб, 120 герцлик частотада янгиланади. Учталик бош камерасининг асосий модули – 12 мегапикселлик Sony IMX555 бўлиб, уч карра оптик зумга эга.

ЎҚИНГ: Янги рекордчи – Galaxy M51 хусусиятлари тасдиқланиб, аллақачон ўзи дўконга ҳам чиқди!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!