Арзонлаштирилган интернет тўпламлар билан ҳамёнбоп нархда интернетдан фойдаланинг!

Арзонлаштирилган интернет тўпламлар билан ҳамёнбоп нархда интернетдан фойдаланинг!

Beeline Uzbekistan оператори янгиланган «Янги Ой» интернет пакетлари линейкасини тақдим қилади.

««Янги Ой» интернет-пакетлари — бу барча йўналишлар учун трафик ва янада жозибали нархлар! Оддий ва қулай! Янги пакетларга уланинг! Зўр нархда кўпроқ мегабайтларга эга бўлинг!», дейди компания ўз веб-сайтида.

Амал қилиш муддати календарь санасига боғлиқ бўлмаган ҳолда 30 кунни ташкил этувчи ушбу пакетлар нархи, лимити ва уларни фаоллаштириш кодлари билан қуйида танишинг.

1. «Янги Ой 700 МБ» пакети:
•Трафик: барча йўналишларга 700 МБ;
•Нархи: 14,900 сўм;
•Уланиш учун минимал маблаг: 15,100 сўм;
•Фаоллаштириш коди: *110*0*40#.

2. «Янги Ой 2000 МБ» пакети:
•Трафик: барча йўналишларга 2000 МБ;
•Нархи: 22,900 сўм;
•Уланиш учун минимал маблағ: 23,100 сўм;
•Фаоллаштириш коди: *110*0*41#.

3. «Янги Ой 5000 МБ» пакети:
•Трафик: барча йўналишларга 5000МБ;
•Нархи: 39,900 сўм;
•Уланиш учун минимал маблағ: 40,100 сўм;
•Фаоллаштириш коди: *110*0*42#.

4. «Янги Ой 10000 МБ» пакети:
•Трафик: барча йўналишларга 10,000 МБ;
•Нархи: 59,900 сўм;
•Уланиш учун минимал маблағ: 60,100 сўм;
•Фаоллаштириш коди: *110*0*43#.

5. «Янги Ой 15000 МБ» пакети:
•Трафик: барча йўналишларга 15,000 МБ;
•Нархи: 79,900 сўм;
•Уланиш учун минимал маблағ: 80,100 сўм;
•Фаоллаштириш коди: *110*0*44#.

6. «Янги Ой 25000 МБ» пакети:
•Трафик: барча йўналишларга 25,000 МБ;
•Нархи: 99,000 сўм;
•Уланиш учун минимал маблағ: 99,200 сўм;
•Фаоллаштириш коди: *110*0*45#.

7. «Янги Ой 50000 МБ» пакети:
•Трафик: барча йўналишларга 50,000 МБ;
•Нархи: 149,000 сўм;
•Уланиш учун минимал маблағ: 149,200 сўм;
•Фаоллаштириш коди: *110*0*46#.

8. «Янги Ой 100000 МБ» пакети:
•Трафик: барча йўналишларга 100,000 МБ;
•Нархи: 199,000 сўм;
•Уланиш учун минимал маблағ: 199,200 сўм;
•Фаоллаштириш коди: *110*0*47#.

Эътибор беринг,
• «Янги Ой» интернет-пакетларининг амал қилиш муддати ёқтирилган кундан бошлаб 30 кунни ташкил этади. Интернет-пакет уланган кундан бошлаб 30 кун ўтгач янги интернет-пакет ёқтирилмаса, ишлатилмаган трафик куяди. Интернет-пакетнинг амал қилиш муддати давомида яна қўшимча пакет харид қилинса, барча сарфланмаган трафик ҳажми қўшилиб, охирги ёқтирилган пакет кунидан бошлаб 30 кунга узайтирилади.
• «Янги Ой» интернет-пакети ёқилган ҳолда «Ой» интернет-пакети ёқилса, пакетлар бўйича асосий трафик қўшилади, амал қилиш муддати охирги ёқтирилган пакет муддатига мос равишда узайтирилади (аксинча бўлганда ҳам), шу билан бирга, ижтимоий тармоқлар, мессенжерлар, TAS-IX ва тунги мегабайтлар қўшилмайди ва муддати узайтирилмайди
• «Янги Ой» интернет-пакети ёқилганда, «Ой+» («Ой+» пакетларини 31.07.2020гача ёқтириш мумкин), «Супер Ой», «Кун 10», «Кун 20» ва «Кун 30» интернет-пакетларини ёқтириш мумкин, бироқ пакетлар бўйича трафик қўшилмайди ва муддати узайтирилмайди (аксинча ҳолат бўлганда ҳам). Асосий трафик бўйича харажат қуйидаги кетма-кетликда амалга оширилади: «Кун 10», «Кун 20», «Кун 30», «Супер Ой», кейин «Янги Ой» пакети ва сўнг «Ой+» пакетидан сарфланади.  
• «Янги Ой» пакетларидан қолдиқ трафик қолганда, қуйидаги пакетлар ёқилганда, барча йўналишларга берилган асосий трафик қўшилади: «Ой» ва «Ҳафта» пакетлари туркуми, «Кун+» пакетлари, Beeline Club содиқлик дастури орқали баллар МБга алмаштирилганда, Беэпул содиқлик дастури бўйича BEEPлар МБга алмаштирилганда, «Мулоқот улашинг» хизмати бўйича МБлар, «Бонус 50» акцияси бўйича бонус МБлар. Бошқа интернет-пакетлар ёқилганда барча йўналишларга берилган асосий трафик қўшилмайди
• «Янги Ой» пакетларидан қолдиқ трафик қолганда «Кун+», «Ҳафта», «Ҳафта+» пакетлари ёқилса ёки Beeline Club содиқлик дастури орқали баллар МБга алмаштирилса, мегабайтларнинг амал қилиш муддати охирги ёқтирилган пакетга мос равишда 1 кун ёки 7 кун қилиб белгиланади.
• Шуни маълум қиламизки, интернет трафик қолдиғи, дақиқа, SMS пакетлар, тариф бўйича ва бошқа қўшимча хизматлар маълумоти 06:00 дан 00:00 гача юборилади
• Тақдим этилган трафик тугаганида ёки пакет муддати якунланганда, интернет-трафикнинг сарфланиши тариф режангиз шартларига мувофиқ нархланади.
• Пакетлар «Шифокор», «Болажон» ва «ProInternet» тариф режалари туркумида амал қилмайди.
• Фойдаланилган трафик ҳажми юқори томонга 16 КБ аниқликда яхлитланади.
• Интернет сессияси очилганда, Компания тизими балансдаги пул маблағларини заҳирага олиб қўяди, яъни балансдаги пул маблағлари бошқа пуллик хизматлардан фойдаланиш учун ёпилиши мумкин ва баланс текширилганда тизим ҳисобни тўлдириш зарурлиги ҳақида хабар беради.
• Агар абонентда интернет-пакет мавжуд бўлса ва сессия учун интернет-пакетда етарли МБ бўлмаса (2 МБдан кам), бу ҳолда кейинги ҳисоблашлар асосий балансдан амалга оширилади (асосий балансда маблағ мавжуд бўлса). Захираланган пул маблағлари суммаси ишлатиладиган интернет трафиги миқдорига боғлиқ бўлади. Интернет сессияси тугаши билан ва ушбу сессия учун пул тўлангач, абонент ҳисобидаги қолган пул маблағлари ишлатиш учун очилади.
• Пакетлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амал қилади.
• Барча нархлар ҚҚС билан кўрсатилган.

Тарфик қолдиғини текшириш учун *103# USSD-сўровини юборинг.

ЎҚИНГ: Бепул кириладиган сайтлар рўйхатини кенгайиб, муддати ҳам узайди!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!