Арзонлаштирилган Meizu: флагманнинг янги нархи маълум бўлди

  •   Saroy
  •  732
  •  19.09.2018 14:12

Арзонлаштирилган Meizu: флагманнинг янги нархи маълум бўлди

Хитойнинг “Twitter”и деб номланувчи Weibo ижтимоий тармоғида яқин кунларда чиқарилиши кутилаётган янги Meizu 16X смартфонининг турли нархларини кўрсатувчи фотосурати пайдо бўлди. Бу нархлар ишлаб чиқарувчи томонидан ҳали расман эълон қилинмаган.

Сурат аниқ, Хитойнинг чакана савдо дўконларининг бирида олинган. Смартфоннинг анонси 19 сентябрга мўлжалланган, шу боис янги қурилманинг нархи ижтимоий тармоқда пайдо бўлгани ҳеч кимни ҳайрон қолдирмаслиги керак. Дарвоқе, флагманнинг нархи  364 АҚШ долларини ташкил этади.

ЎҚИНГ:Meizu 16X иккиталик камераси билан: сенсори Sony IMX380 ва IMX350

Бундан аввалроқ Meizu раҳбари Meizu 16X’ни Qualcomm Snapdragon 710 процессори базасида ишлайдиган дунёдаги энг кучли смартфон бўлишини айтган эди. Шунингдек, у таъкидлагандики, гаджет экрани Super AMOLED технологияси асосида тайёрланган ва қирқмасиз бўлади. Чамаси, Meizu 16X смартфони Meizu 16’нинг озроқ соддалаштирилган версияси бўлади.

Хитой телекоммуникация ускуналарини синовдан ўтказишга ихтисослашган  TENAA сертификация маркази маълумотларига кўра, смартфон 6-дюймли AMOLED-экрани билан таъминланади, у  Full HD+ (2160 x 1080 пикселли) форматига эга бўлиб, томонлар нисбати 18:9. Иккиталик асосий камераси 20+12 Мп ва олд камераси 20 Мп. Процессори Snapdragon 710.  6 ГБ тезкор хотирага ҳамда 64 Б ички флеш-хотирага эга. Шунингдек, 8 ГБ тезкор ва 128 ГБ ички хотирали версия ҳам чиқиши мумкин. Қурилманинг аккумулятори 3000 мАч сиғимини ташкил этади ва mCharge 4.0 тезкор зарядкани қўллаб қувватлайди.  

ЎҚИНГ:Meizu M8: расмини кўрмоқчимисиз, марҳамат!

 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!