“Арзоннинг шурваси татимас”: фойдаланувчилар Pocophone F1 экранидан шикоят қилишмоқда

  •   Saroy
  •  1221
  •  14.09.2018 12:38

“Арзоннинг шурваси татимас”: фойдаланувчилар Pocophone F1 экранидан шикоят қилишмоқда

Pocophone F1, шубҳасиз бозордаги энг арзон флагман ҳисобланади,  чипи ҳам флагманча –  Snapdragon 845. Xiaomi янги қурилмани янада арзон қилиш учун кўп “қурбонликлар” беришга тўғри келди. “Арзоннинг шурваси татимас”, деганларидек, мана энди арзон гаджетнинг илк  камчилиги ҳам ўзини узоқ куттирмади.

ЎҚИНГ:Хушхабар: Xiaomi Pocophone F1 етиб келди, Terashop.uz’дан харид қилинг!

Пайдо бўлган муаммо экран билан боғлиқ, XDA-Developers порталида бир нечта фойдаланувчининг  шикояти бир вақтнинг ўзида пайдо бўлди. Улар қурилма ромининг пастки қисмида ёқимсиз ёруғликни пайқашган. Дастурий ечим билан бу муаммони ҳал этиб бўлмайди, албатта.

Бундан ташқари, бундан аввал  Pocophone F1  фойдаланувчилари  Asphalt 9 ва PUBG Mobile ўйинлари билан боғлиқ муаммолардан, YouTube’нинг ландшафт режими ишлашидан ва POCO Launcher’нинг турли интерфейс элементларини акс эттиришидаги хатоларидан шикоят қилишган эди. Ҳозирга келиб ишлаб чиқарувчи ушбу муаммоларнинг айримларини ҳал этган. Шунингдек, хабарда қурилманинг Netflix, Hulu ва Amazon’да HD-видеони қўллаб қувватламаслиги ҳақида ҳам айтиб ўтилган.

ЎҚИНГ:Pocophone F1 харидорлари учун Xiaomi’дан хушхабар бор!

 

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.