Арзонроқ Note10 чиқяпти

Арзонроқ Note10 чиқяпти

Корейс компанияси Galaxy Note10 смартфонининг арзонроқ талқини устида ишлаётгани ҳақида хабар берган эдик. Ушбу гаджет SM-N770F модель рақамига эга бўлиб, SamMobile сайти инсайдерлари томонидан хабари берилган эди ва айтилишича, Европада қизил ва қора рангларда сотувга чиқарилади. Афсуски, ҳозирча бизда смартфоннинг аниқ тафсилотлари ва нархи ҳақида маълумот йўқ.

Samsung бундан олдин 2014 йилда Note сериясида арзонроқ — Note 3 Neo смартфонини чиқарган эди. Лекин 900 доллардан бошланувчи нархи билан Note10 оиласи вакиллари, шубҳасиз, арзон нархли гаджет эмас. Ҳамёнбопроқ талқини чиқарилса, албатта, кўпчилик Note10 сотиб ола олади.

ЎҚИНГ: Барча моделлардаги iPhone 11’ларнинг мустаҳкамлигини ўзаро ҳамда Galaxy Note 10+ билан солиштирамиз! (учта дроп-тест видеоси)

 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!