Assassin’s Creed: Kingdom – викинглар даврида жангга кирамиз! (+видео)

  •   DiMaX
  •  877
  •  08.04.2019 15:34

Assassin’s Creed: Kingdom – викинглар даврида жангга кирамиз! (+видео)

Энг оммалашган ўйинлардан бири – Assassin’s Creed туркумининг аввалги қисмида жанглар Қадимги Юнонистон ҳудудларида бўлиб ўтади. Дастурчилар унинг кейинги қисмида геймерларни олис Скандинавияга жўнатишяпти.

ЎҚИНГ: Assassin’s Creed: Rebellion ўйини Android ва iOS учун бепул тақдим этилди! (+видео)

JorRaptor никли YouTube-блогер The Division 2 ўйинидаги янги постерга эътибор қаратди – унда оқ кийим устидан қизил плаш ташлаб олган эркак тасвирланган. Дубулғали бу кишининг қўлида Эдем олмаси – инсоннинг ҳис-туйғулари, ҳаракатлари ва хулқини назорат этишга ёрдам берувчи афсонавий соққа мавжуд. Постер устидаги «Valhalla» ёзуви эса Скандинавия мифологиясига тегишли бўлиб, «марҳумлар макони»ни англатади.

Блогер шулардан келиб чиқиб, Assassin’s Creed ўйинининг навбатдаги қисмида жанглар Скандинавия ҳудудига, викинглар даврида бўлиб ўтишини тахмин қилди.

ЎҚИНГ: Етакчи дастурчилар йилнинг энг зўр ўйинлари рейтингини эълон қилишди (+видео)

Кейин эса ўйинлар йўналишидаги Kotaku интернет-нашри журналисти Жейсон Шрайер ҳам буни тасдиқлади. Бир-биридан мустақил иккита манбанинг Шрайерга маълум қилишича, Ubisoft студияси ички доираларда ушбу ўйинни Assassin’s Creed: Kingdom деб номламоқда.

Мана, шу ҳақдаги видеолавҳага назар соламиз:

Хабарларга кўра, Assassin’s Creed: Kingdom ўйини ҳали 2020 йилга борибгина тақдим этилади. Унинг PlayStation 5 каби янги авлод ўйин консолларини қўллаб-қувватлаши айтилмоқда.

Бизнинг Terashop.uz интернет-дўконимизда эса Sony PlayStation 4 500GB русумли ўйин консолини 3 385 000 сўм эвазига сотиб олиш, шунингдек, смартфонларда ўйнаш учун Ipega Batman Wireless геймпадини 249 000 сўмга харид қилиш имкони мавжуд.

ЎҚИНГ: PUBG ўйнаётган вояга етмаганларни ҳибсга олиш бошланди!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.