Assassin’s Creed: Rebellion ўйини Android ва iOS учун бепул тақдим этилди! (+видео)

  •   DiMaX
  •  2334
  •  21.11.2018 12:30

Assassin’s Creed: Rebellion ўйини Android ва iOS учун бепул тақдим этилди! (+видео)

Ubisoft компанияси Assassin’s Creed ўйинининг мобил платформаларга мўлжалланган янги талқинини чиқарди. Янги версия «Rebellion» – «Қўзғолон» номини олган.

ЎҚИНГ: Assassin’s Creed Odyssey расман тақдим этилди: Қадим Юнон юртига жангга отланамиз! (+видео)

Assassin’s Creed: Rebellion ўйинида геймерлар энди қиличларини қинларига солиб қўйишларига тўғри келади. Жанг қилиш ўрнига улар мазкур биродарлик жамоатини бошқаришлари керак бўлади. Ўйинчилар ҳарбий базалар учун қўшимчалар қуришади, янги ассасинлар ёллашади, уларни машқ қилдириб, топшириқларни бажаришга жўнатишади.

Ўйин ишлаб чиқувчиларининг ваъда қилишларича, бошланишига унда 40 нафар персонаж бўлади. Улар орасида ушбу туркумнинг бошқа ўйинларида машҳур бўлганлар ҳам, фақат Rebellion’дагина мавжуд ассасинлар ҳам бор.

ЎҚИНГ: Crackdown 3 ўйини: барчасини вайрон қил!

Ubisoft вакилларининг таъкидлашича, Assassin’s Creed: Rebellion воқеалари 15-аср Испаниясида юз беради. Мана, унинг трейлерини томоша қиламиз:

Assassin’s Creed: Rebellion ўйини Android ҳамда iOS платформали мобил қурилмалар учун бепул тақдим қилинади, аммо дастур ичида харидлар бўлиши кутилмоқда. Ўйинни мана бу ҳавола орқали юклаб олиш мумкин.

Дарвоқе, сайтимизда айнан ўйинларга мослаб ишлаб чиқарилган кучли смартфон – Xiaomi Black Shark моделининг батафсил тавсифи билан танишиш, 6/64 гигабайтлик хотирага ва глобал прошивкага эга бу геймерофонни Terashop.uz интернет-дўконимиздан 3 849 000 сўмга харид қилиш мумкин.

ЎҚИНГ: Fortnite, Minecraft ва яна учтаси: энг зўр ўйинлар энди смартфонларда

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!