Астрофизиклар коинотда сирли сигнални пайқашди

  •   Saroy
  •  2187
  •  08.08.2018 09:40

Астрофизиклар коинотда сирли сигнални пайқашди

Канаданинг CHIME телескопи коинот бағрида 2 миллисония давом давом этган радиосигнални пайқади.

Радиосигналнинг частотаси негадир ноодатий тарзда паст, атиги 580 мегагерц. Одатда бундай радиосигналларнинг частотаси 700 МГц’дан кам бўлмасди.

Бу каби радиосигнал илк бор 2007 йилда қайд этилган эди.

Шундан бўён ўтган 10 йил давомида коинотшунослар яна бир нечта шунга ўхшаш сигналларни ушлашди, аммо бирортасида ҳам импулслар қаердан пайдо бўлаётганини аниқлай олмади. Жуда тез содир бўладиган радиосигналлар ҳар доим кучли бўлади. Шундай сигналларнинг биттаси ажратиб чиқараётган қувват Қуёш ўн минг йиллар давомида тарқатаётган қуввати билан тенглашади.

ЎҚИНГ:Ўзга сайёраликлар: бизку уларни топа олмаяпмиз, улар бизни қидиряптими?

Тезкор радиосигналларнинг пайдо бўлиш сабаблари ҳақида гап кетганда, олимлар кўплаб версияларни илгари сурадилар. Шулардан энг кенг тарқалгани — икки нейтронли юлдузларнинг қўшилиши натижасида пайдо бўлган сигналдир. Айрим олимларнинг фикрича, бундай кучли радиоимпулсларни Сомон Йўли юлдузлари келтириб чиқариши мумкин. Аммо, ноодатий равишда кучли чақнаш ва унинг сабаби ҳақида бирорта ҳам ишончли назариянинг йўқлиги сабабли,  олимлар ушбу ҳодисани ўзга олам цивилизациясининг фаолияти билан боғлашмоқда. Эҳтимол шундайдир, CHIME ўзга сайёраликларнинг ўзаро суҳбатларидан бир шингилини ушлаб олгандир?

ЎҚИНГ:Чилида улкан телескоплар обсерваторияси очилади

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.