Астрономлар узоқ коинотдан тарқалаётган 20 та янги радиосигнални пайқашди

  •   Saroy
  •  1122
  •  16.10.2018 15:50

Астрономлар узоқ коинотдан тарқалаётган 20 та янги радиосигнални пайқашди

Жорий йилнинг шу давригача олимлар 20 та тезкор радиосигналларни пайқадилар. Булар адиосигналлар ҳисобланиб, миқдори 2007 йилдан буён дунё бўйича қайд этилган радиосигналлар сонидан ҳам кўп.

Тезкор радиотўлқинлар (Fast Radio Bursts или FRB), бу келиб чиқиши номаълум бўлган  қисқа, лекин жуда кучли радиосигналлар ҳисобланади.

ЎҚИНГ:Қора туйнукдаги одам ёки коинотнинг ҳали очилмаган жумбоқлари

Бундай радиосигнал илк бор 2007 йилда тутилган эди: шу вақт мобайнида коинотшунослар бир неча ўнлаб FRB’ларни қайд этдилар. Ушбу кўринмас манбалар космос бўйлаб тарқаб кетган. Олимлар топилма ҳақида Nature журналида сўзлаб берди.

ЎҚИНГ:Астрофизиклар коинотда сирли сигнални пайқашди

Олимлар бундай радиосигналларнинг сабаби ва келиб чиқишини ҳали ҳам аниқлай олмаяпти. Фақат шуниси олимларга маълумки, уларнинг манбаси Сомон Йўлидан ташқарида, чексиз оламнинг бошқа чеккасида жойлашган. Бундай сигналларнинг пайдо бўлиши учун кўп миқдорда қувват керак. Шунчалик кўп миқдорда қуват керакки, уни бериш учун бизнинг Қуёшимиз ўнлаб йил “ишлаши” керак бўлади. FRB’нинг пайдо бўлиш манбаларидан бири  сифатида қора туйнукларнинг буғланиб кетишини айтишмоқда, бунда нейтрон юлдузлар бир-бирига қўшилиб кетади ва пульсар юлдузларининг қора туйнугига айланади.

ЎҚИНГ:Коинотшунослар адашмаяптими? Ўзга сайёраликлар “дарбадар” юлдузлар ортида яширинган бўлиши мумкин

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!