ASUS 2017 йил 4 январь куни янги гаджетлар тақдимотини ўтказади

ASUS 2017 йил 4 январь куни янги гаджетлар тақдимотини ўтказади

CES 2017 халқаро кўргазмаси доирасида Тайваннинг ASUS компанияси Zennovation номли тақдимот маросимини ўтказади, деб ёзмоқда smartphone.ua нашри. Компаниянинг расмий сайтида ҳам бундан дарак берадиган тизерлар ҳам эълон қилинган.

Тизерга кўра, маросим 2017 йил 4 январь куни, Consumer Electronics Show 2017 кўргазмасидан бир кун олдин бўлиб ўтади. CES 2017 халқаро кўргазмаси эса 5 январдан 8 январгача Лас-Вегас (Невада, АҚШ) шаҳрида ўтказилади.

Ҳозирча ASUS компаниясининг мазкур маросимида айнан қайси қурилмалар тақдим этилиши номаълумлигича қолмоқда. Бироқ тизердаги Qualcomm Snapdragon логотипидан хулоса қилинадиган бўлса, тақдимотда Snapdragon SoC процессори базасидаги янги смартфонлар намойиш қилинишини тахмин этиш мумкин.