ASUS'дан «ақлли» ноутбуклар, Lenovo’да ҳам янгилик бор

  •   Saroy
  •  751
  •  06.06.2018 09:12

ASUS'дан «ақлли» ноутбуклар, Lenovo’да ҳам янгилик бор

ASUS ўзининг “ақлли” точпадлари билан барчани ҳайратга солаётганди, энди маълум бўлишича, бу ҳали ҳаммаси эмас экан. Компания аппаратли клавиатура ўрнига иккинчи дисплей билан Project Precog концептуаль ноутбукини намойиш қилди. Янгиликлар яратиш борасида Lenovo ҳам асла четда қолмаяпти. Компания бу гал ўзининг Yoga Book ноутбукининг иккинчи авлодини намойиш қилди. 

ASUS Project Precog сунъий онг функциясини олган, масалан, ноутбук куннинг вақтига қараб қувват олиш тезлигини янада яхшилайди ва ҳужжатлар устида ишлаётган чоғда Excel берган маълумотларни кўрсатиб туриши мумкин. Инсоннинг юзи ва овозини билиб олиш тизимига эга. Аслида ушбу ишланма Intel’га қарашли, ва бошқа ишлаб чиқарувчилар ҳам уни ишлатиши мумкин.

Камеры ва  Movidius тасвирни қайта ишлаш модули ёрдамида ноутбук фойдаланувчининг қўли ҳолатини аниқлайди ва экранда вертуаль клавиатура тасвирини акс эттиради. Шарнир қопқоқни 360 даражада очишга имкон беради, натижада ASUS Project Precog ноутбуки «икки томонли» планшетга айланади. Агар қурилмага иккинчи клавиатура уланса, экраннинг портрет мўлжалини иккита алоҳида монитор сифатида ишлатса бўлади.

ЎҚИНГ:Intel'нинг қудратли янги олти ядроли процессорлари қайси ноутбукларга ўрнатила бошланди?

Intel уюштирган матбуот анжуманида Хитай компаниясининг янги Lenovo Yoga Book 2 ноутбуки ҳам намойиш қилинди. Биринчи моделдаги катта сенсорли панелни стилусни қўллаб-қувватловчи тўлақонли дисплей билан алмаштиришга қарор қилинган. ИИ формат ҳам бор. Қачон чиқиши ҳақида ҳеч нарса айтилмаяпти, лекин,  Lenovo кейинги авлод – Yoga Book 3 эгилувчан дисплей билан чиқишига шама қиляпти.

ЎҚИНГ:Asus ROG Phone: геймерлар кутаётган смартфон

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.