Asus ExpertBook B9 моделига тўлиқ тавсиф

Asus ExpertBook B9 моделига тўлиқ тавсиф

Asus ExpertBook B9 - Бизнесменлар учун энг енгил 14 дюймли ноутбук. Сўнгги Intel Evo платформасига асосланган 11-авлод Intel Core vPro процессорига эга ушбу ноутбук ажойиб имкониятларни тақдим этади.

Қурилмани максимал даражада енгиллаштириш мақсадида у минималистик дизайнда яратилган, аммо бу унинг унумдорлигига ҳеч қандай таъсир ўтказмаган. Ушбу модель ажойиб автономия, бундан ташқари, RAID технологиясини қўллаб-қувватлайдиган иккита драйвери борлиги билан мақтана олади. 

Қурилма смарт шовқинни пасайтириш функцияси, яқинликни аниқловчи сенсор ва HumberPad 2.0 сенсорли панелига эга. Ушбу ноутбукнинг бизнесменларга мўлжалланганлиги тижорат маълумотларининг махфийлигини таъминлашга ёрдам берадиган илғор ахборот хавфсизлиги воситаларининг мавжудлиги билан таъкидланади.

Ўта даражада ихчам, аммо кучли ва мустаҳкам бўлган ExpertBook B9 бугунги бизнесс дунёси учун мукаммал ҳамкордир.

Енгил, кучли ва мобил

ExpertBook B9 ноутбукининг корпуси бардошли, аммо энгил магний-литий қотишмасидан ясалган, шунинг учун унинг оғирлиги атиги 880 граммни ташкил қилади. Юпқа рамка туфайли қурилманинг 14 дюймли экрани одатдаги 13 дюймли моделларнинг ўлчамига мос келадиган корпусга жойлашган. Ўта даражада ихчам ExpertBook B9 ноутбуки портфелга осонгина жойлашади, шунинг учун у сизга ҳамма жойда ҳамроҳ бўлиши мумкин - офис ичида ҳам, ташқарисида ҳам.

Ноутбук билан вазифаларни осон бажаринг!

Ўзининг ихчам ҳажмига қарамай, ExpertBook B9 оғир иш юкларига тайёр. Ноутбук Iris Xe графикали 11-авлод Intel Core i7 vPro процессорида ишлайди, у тезкор тармоққа уланиш учун Wi-Fi 6 билан жиҳозланган. 2ТБ гача бўлган хотирани тақдим этувчи SSD картаси қўшимча узатиш тезлиги ёки маълумотларни ҳимоя қилиш учун RAID array19 контроллери билан бирлаштирилиши мумкин бўлган тезкор ва юқори сиғимли файлларни сақлаши мумкин.

Ноутбук қувват самарадорлиги жиҳатидан мукаммалликни тақдим этади. Шунингдек, унинг интерфейси Intel'нинг Evo сертификатига эга. 

Юқори автономлик даражаси

ExpertBook B9 ишда ёки узоқ парвозда сизга ҳеч қачон панд бермайди, чунки қурилма тўлиқ қувват билан узоқ муддат ишлаши мумкин. Зарядлаш кўп вақт талаб қилмайди. Махсус технология батарея қувватини атиги 39 дақиқада ичида 0% дан 60% гача ошира олади. 

Турли хил ташқи қурилмаларни улаш имконияти

ExpertBook B9 ноутбуки Thunderbolt 4 (40 Гб/с тезликда маълумот алмашиниш, учтагача 4K дисплейни қўллаб-қувватлаш ва тезкор қуввлаш имкояти), USB type-A ва HDMI портларининг тўлиқ тўпламига эга. Шунингдек, симли тармоқларга индивидуал MAC манзили билан уланиш мумкин - бу қурилмани корпоратив инфратузилма доирасида бошқариш учун қулай ҳисобланади.

Мустаҳкам корпус

Ташқи нафислигига қарамай, ExpertBook B9 корпуси жуда мустаҳкам, чунки у кучли магний-литий қотишмасидан ясалган. Ушбу ноутбук шунчалик мустаҳкамки, у MIL-STD-810H синовидан муваффақиятли ўтди. Бундан ташқари, у бир қатор синовлардан ҳам муваффақиятли ўтган. Демак, ExpertBook B9 ҳар қандай шароитда ўз мустаҳкамлигини кўрсата олади.

Юқори сифатли овоз

ExpertBook B9 аудиотизимида микрофон, смарт овоз кучайтиргич ва Harman/Kardon томонидан сертификатланган динамиклар мавжуд. Ҳарман/Кардон динамиклари мафтункор фазовий эффектлар билан ажойиб овозларни тақдим этади.

Ишончли ҳимоя тизими

ExpertBook B9 ноутбукини блокдан чиқариш ниҳоятда тез ва қулай – яқинлик сенсори ва инфрақизил камера ёрдамида қурилма фойдаланувчининг юзини таниб, паролни киритмасдан ишга киришиш имконини беради. Фойдаланувчи ноутбукдан узоқлашганда, ноутбук махфий маълумотлар хавфсизлигини таъминлаш учун операцион тизимни автоматик равишда блоклайди.

Фойдаланувчи учун қулайликлар

Оптималлаштирилган клавиатура ва бир қатор қўшимча функцияларга эга сенсорли панель фойдаланувчининг ноутбук билан ишлашини осонлаштиради. Бу эса ўз навбатида унумли ва қулай ишлашга ёрдам беради.

Юқори сифатли тасвирларни тақдим этувчи дисплей

Ноутбукка ўрнатилган юпқа рамкадаги 14 дюймли NanoEdge дисплей ажойиб тасвирларни тақдим этади. Экрандаги тасвирларни аниқ кўрсатиш учун дисплей устига акс қайтаришни олдини олувчи қоплама ўрнатилган. 

Alexa виртуал ёрдамчиси

Alexa - бу овозли бошқарув тизими бўлиб, ундан учрашувларни режалаштириш, электрон почта хабарларини ўқиш, саёҳат режаларини яратиш ва ҳатто таксиларга буюртма бериш учун фойдаланиш мумкин. Фақат керакли буйруқни айтинг - ва виртуал ёрдамчингиз дарҳол сизга жавоб беради.  

Смартфон билан қулай интеграция

MyASUS дастурига ҳавола функциясидан фойдаланиб, ноутбукни осонгина смартфонингизга уланиши мумкин. Шундан сўнг, иккита қурилма ўртасида файлларни узатишдан ташқари, сиз телефон қўнғироқларини амалга оширишингиз ва қабул қилишингиз, шунингдек, билдиришномаларни қабул қилишингиз ва мобил хабарларни тўғридан-тўғри ноутбукда юборишингиз мумкин. 

Бизнес-класс ҳимоя

Бугунги бизнесс дунёсида ахборот энг катта аҳамиятга эга, шунинг учун ASUS компаниясининг бизнесс класс ноутбуклари махфий маълумотларни тўлиқ ҳимоя қилиш имкониятига эга бўлган. ExpertBook B9 моделидаги хавфсизлик тизими Windows Secured-core PC хавфсизлик сертификатига эга бўлган.

Марказлаштирилган бошқарув

Бизнесс класс компьютерларни осон бошқариш учун ASUS корпоратив ҳисоблаш инфратузилмасини бошқариш билан боғлиқ турли вазифаларни бажаришда вақт ва пулни тежашга ёрдам берадиган тўлиқ дастурий ечимларни таклиф этади.

Табиатга бўлган эътибор

Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ASUS корпоратив фалсафасининг асосий тамойилларидан биридир, шунинг учун компания фаолиятининг барча соҳаларида атроф-муҳит масалаларига катта эътибор берилади. 

Қулай сервис

ASUS сервис пакети фақат кафолат билан чекланиб қолмайди. Ҳар бир корпоратив мижознинг ўзига хос талаблари борлиги сабабли, бундай пакетга киритилган хизматлар рўйхатини ўзгартиришга рухсат берилади. 

ЎҚИНГ: Asus ROG Phone 6'нинг рендерлари эълон қилинди 

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.