Asus компанияси Zenbook 14X OLED Space Edition ноутбукини сотувга чиқарди

Asus компанияси Zenbook 14X OLED Space Edition ноутбукини сотувга чиқарди

Asus CES 2022 тадбирида ZenBook 14X OLED Space Edition ноутбукини тақдим этган эди. Ва ниҳоят, ушбу қурилма бугундан сотувга чиқди. 

Ушбу Ноутбук Intel компаниясининг 12-авлод Core i9-12900H процессори ва у билан интеграллашувчи Iris Xe график процессори, шунингдек, 32ГБ тезкор хотира билан жиҳозланган. 

Қурилмага 90 гертс частотада ишловчи ҳамда 16:10 форма факторидаги 14 дюймли OLED дисплейи ўрнатилган. 

Ноутбукнинг ўзига хос жиҳати шундаки, унинг ташқи томонида 3.5 дюймли мини OLED дисплей жойлашган. Корпуснинг қолган қисмида космик кемага ўхшаш футуристик кўринишдаги баъзи элементлар мавжуд. Бундан ташқари, у АҚШ Коинот тизими қўмондонлик стандартларига (SMC-S-016A) мос келади, бу эса уни тебранишларга ва жуда паст ёки юқори ҳароратларга чидамли қилади. 

Бу 14 дюймли ноутбук бўлгани учун унинг рақамли панели йўқ, лекин уни LED ёритилган сенсорли панелдан чиқариш мумкин. Бармоқ изи сканери қувват тугмасида жойлашган. Ён томондан тўртта USB-C, биттадан USB 2.3 Type-A ва HDMI 2.0 портлари ўрин олган. 

Қурилмани ҳозир баъзи ритейлерлардан сотиб олиш мумкин. Унинг нархи 1999 доллардан бошланади. 

ЎҚИНГ: Ҳатто Windows XP фойдаланувчилари уникидан кўпроқ 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!