Asus кучли ўйин ноутбуки тайёрламоқда

Asus кучли ўйин ноутбуки тайёрламоқда

Asus компанияси NVIDIA’нинг GeForce видеокартасида ишлайдиган кучли ROG G752VS ўйин ноутбукини ишлаб чиқаради. Ноутбук анонси шу ойда ўтказиладиган Gamescom кўргазмасида бўлиб ўтади.

Gamescom кўргазмасида, шу билан бир қаторда, GPU Pascal асосидаги мобил видеокарталар туркуми ҳам намойиш этилади. ASUS ROG G752VS ноутбукига ушбу туркумга кирувчи  GeForce GTX 1070 видеокартаси ўрнатилади. Модель DDR4 стандартидаги 32 ГБ тезкор хотирага эга бўлиши айтилмоқда. SSD тўплагич 256 ГБ, файлларни сақлайдиган НDD эса 1 ТБни ташкил этади.

ASUS ROG G752VS Full HD аниқлигидаги 17,3 дюймли экранга эга бўлиши ҳамда 4 ГГц  частотали Intel Core i7-6700HK процессорида ишлаши айтилмоқда.

Бундан ташқари, ноутбукнинг 512 ГБ SSD ва 64 ГБ тезкор хотирали варианти ҳам қимматроқ нархда сотилиши ҳақида хабар берилган.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!