ASUS ROG Claymore – инновацион ўйин клавиатураси

ASUS ROG Claymore – инновацион ўйин клавиатураси

Бундан бир неча кун илгари сайтимизда ASUS компаниясининг ўйинлар учун махсус ишлаб чиқарилган ROG G701VI ноутбуки ҳақида маълум қилган эдик. Тайванлик гигант компьютер ўйинлари сегментида янада мустаҳкам ўрин эгаллашни мақсад қилган кўринади. Шу мақсадда фирма куни кеча ASUS ROG Claymore номли янги технологиядаги ўйин клавиатурасини ҳам намойиш қилди.

claymore1

3D News сайтининг ёзишича, гаджет деярли рамкалардан холи, ASUS Aura Sync форматидаги RGB фон чироғи билан жиҳозланган. Клавиатура тўпламида Cherry MX RGB микроўтказгичлари ҳам ўрин олган. Корпус мустаҳкам алюминий қоришмасидан ишланган. Олд томонда ROG логотипи жойланган.

claymore2

Клавиатура ASUS Aura Sync технологиясини қўллаб-қувватлагани боис, у тизим платаси, корпуси, график карта ва бошқа периферия билан синхрон ишлаш имкониятига эга. Ўнг тарафдаги рақамли блок панели ечилади ва алоҳида харид қилинади.

ASUS ROG Claymore 14 ноябрдан сотувга чиқарилади. Европадаги нархи 160 евро.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!