Asus ROG Phone 3 ҳам тайёр – уни Geekbench фош этди!

  •   DiMaX
  •  968
  •  21.05.2020 15:05

Asus ROG Phone 3 ҳам тайёр – уни Geekbench фош этди!

2018 йилнинг июнида Asus компанияси ўзининг ROG Phone номли илк ўйинбоп смартфонини тақдим этган. Ўтган йилнинг июлида чиққан иккинчи авлод – ROG Phone II (ROG Phone 2) геймерофони эса ҳозиргача энг зўр смартфонлар рейтингларидан тушмай келаётир.

ЎҚИНГ: ТОП-10: Хитой флагманлари барча Galaxy S20’ларни суриб чиқарди! (AnTuTu глобал рейтинги, 2020 йил апрель)

MySmartPrice ресурсига кўра, компания аллақачон бу смартфоннинг учинчи авлодини тайёрлаб бўлган. Geekbench сервисида Asus I003DD номли янги смартфон имтиҳондан ўтказиб кўрилган ва бу айнан Asus ROG Phone 3 модели бўлиши керак. Зеро, унинг олдинги авлоди Asus I001D кодли номи остида тайёрланган эди.

Бенчмарк маълумотлар базаси ошкор этишича, ROG Phone 3 флагмани Android 10 оператив тизимига ва 8 гигабайтлик тезкор хотирага эга. Snapdragon 865 процессорли ушбу геймерофон Geekbench 5.1.1 сервисида якка ядроли синовда 902 балл, кўп ядроли тестда эса 3074 балл олган.

Бундан ташқари, Wi-Fi Alliance сайтида ҳам ROG Phone 3 пайдо бўлган. У ердаги Asus I003DD тавсифига кўра, қурилма Qualcomm QCA6390 чипсетига эга, икки полосали уланишни ҳамда Wi-Fi Direct ва Miracast стандартларини қўллайди.

Asus янги смартфонининг бирйўла иккита мустақил платформада пайдо бўлиши ROG Phone 3 тақдимоти яқин эканлигидан далолатдир. Воқеалар ривожини Terabayt.uz билан бирга кузатишда давом этинг. Шу билан бирга, машҳур GTA 5 ўйинини бепул олиш муддати бугун – 21 май куни тугаётганини ҳам эслатиб ўтамиз.

ЎҚИНГ: Google Play’дан нақ 16 та ўйинни бепул олишга улгуринг! (тайёр ҳаволалар)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.