ASUS ROG Phone 6 ғилоф ва қўшимча аксессуарларсиз расмий суратларда

ASUS ROG Phone 6 ғилоф ва қўшимча аксессуарларсиз расмий суратларда

Asus компанияси бир неча кундан кейин ўзининг янги гейминг смартфонини тақдим қилишга тайёргарлик кўрмоқда, лекин компаниянинг расмий тақдимотидан олдин бўлажак ROG Phone 6 расмий рендер суратлари аллақачон интернетда тарқатиб юборилди.


Расмлардан кўриш мумкинки, смартфоннинг олд томони дизайни аввалгиларикинига ўхшайди: паст ва юқори қисмида қалинроқ рамка ва олдинги стерео динамиклар. Орқа томонда эса қурилма учлик камера ва ASUS ROG брендига хос бўлган дизайндаги безакларни кўриш мумкин. Суратлар смартфон икки хил: қора ва оқ рангларда чиқарилишини билиб олса бўлади. Смартфон расман Qualcomm'нинг бугунги кундаги энг кучли Snapdragon 8+ Gen 1 чипсети билан жиҳозланган бўлади.

Миш-мишларга кўра, ROG Phone 6 смартфони 6.78 дюймли, 165Hz янгиланиш тезлигига эга, AMOLED, FullHD+ дисплейга ва экран остида хавфсизлик учун бармоқ изини сканерловчига эга бўлади. Шунингдек, капот остида 18GB RAM ва 512GB доимий хотира билан таъминланиши айтилмоқда. Қурилманинг 6,000 мАс батареяси 65 Вт тезликда қувватланади. Смартфон қутидан Android 12 га асосланган ROG UI қобиғи ўрнатилган ҳолда чиқади.

ЎҚИНГ: GTA 6 ҳақидаги энг катта маълумот тарқалиши

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!