Asus ROG Phone чаққонликда бошқа смартфонларни орқада қолдирадиган кўринади

  •   Saroy
  •  606
  •  12.06.2018 13:07

Asus ROG Phone чаққонликда бошқа смартфонларни орқада қолдирадиган кўринади

Яқинда Тайванда бўлиб ўтган Computex 2018 кўргазмасида Asus компанияси ўзининг янги смартфонини намойиш этди. Янги қурилма ҳали савдога чиққани йўқ, лекин,   Geekbench’да аллақачон тестдан ўтказиб бўлинган.

Смартфон, жорий йилнинг аксарият флагманларига ўхшаб,  илғор чиплардан бири Snapdragon 845’дан фойдаланади. Бироқ бошқа флагманлардан фарқли улароқ, ушбу қурилманинг процессори 2.96 ГГц частотасида ишлайди. Компаниянинг маълум қилишича, бу девайснинг иш самарадорлигини сезиларли даражада оширади.

ЎҚИНГ: ASUS'дан «ақлли» ноутбуклар, Lenovo’да ҳам янгилик бор

Geekbench хулосаларига кўра, бирядроли Asus ROG Phone тестда ўртача  2550 балл олди, кўпядролиси эса  — 9500. Ушбу натижалар Xiaomi Mi Mix 2S, OnePlus 6, HTC U12+, Sony Xperia XZ2/XZ2 Compact   ёки Galaxy S9+ ларнинг кўрсаткичларидан юқоридир.

Янги смартфон илғор процессордан ташқари, нисбати 18 га 9 бўлган 2160×1080 пиксел фарматидаги  6-дюймли AMOLED-дисплейи билан таъминланган. Қурилмага шунингдек, махсус совутиш тизими, 12 Мп + 8 Мп бўлган қўш камера ўрнатилган. Қурилманинг қувватини   4000 мАч сиғимга эга батарея таъминлайди,  тезкор хотираси 8 ГБ, ички хотираси 128/256/512 дан иборат.

ЎҚИНГ: Asus ROG Phone: геймерлар кутаётган смартфонсмартфон